Ямандаги ҳусийлар Саудиянинг нефть иншоотларига зарба берди

Эрон билан алоқаси бўлган Ямандаги исёнчи ҳусийлар гуруҳи Саудия Арабистонининг суюлтирилган газ ва денгиз сувини қайта ишлаш заводлари, нефть иншоотлари ва электр станцияларига ракета зарбаларини берди. Бу ҳақда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция маълум қилди.

20-мартдаги ҳужумларда бинолар, машиналар ва уйлар вайрон қилинган. Қурбонлар йўқ.

Зарбалар икки томон ўртасидаги тинчлик музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини билдиради. Ҳусийлар вакилининг айтишича, уларнинг гуруҳи тез орада Саудия Арабистонида кенг миқёсли ҳарбий операция бошлайди.

Ҳужумлар Ғарб Россиянинг Украинага бостириб киргани учун нефтини олишдан бош тортаётган бир пайтда содир бўлди. Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари Ғарбнинг Россия нефтининг ўрнини қоплаш учун ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича сўровларини рад этган.

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари 2015-йилдан бери Яманга 23 мингдан ортиқ ҳаво ҳужуми уюштирган. БМТ экспертларига кўра, ўтган йили камида 18 минг тинч аҳоли ҳалок бўлган.

2015-йилда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган маҳаллий шиа жамияти ва ҳусийлар Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган етакчиси Абд-Раббу Мансур Ҳодини ҳокимиятдан ағдарган эди. Жануби-ғарбий Осиёдаги бу давлатда ўшандан бери уруш давом этмоқда. Саудия Арабистони Ҳоди ҳукмронлигини тиклашга ҳаракат қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Исроил жосус-йўлдошни ер орбитасига олиб чиқди

   Исроил мудофаа вазирлиги «Офек-10» разведкачи сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди, дея хабар бермоқда Jerusalem Post нашри. «Офек-10» Тель-Авивдан жанубда жойлашган ...

Суратлар  сўзлаганда

Шахс маънан эркин бўлмаса, у ўз ишига бефарқ бўлади, Оқибатда жамият аста-секин парокандаликка юз тутади. Республика бўйлаб у жой бу жойларда бўлар экансиз, эсингизга тез-тез ...

“1 доллар 1000 рубль бўлади”

Россия ҳукумати фуқароларига омонатга доллар олишни тақиқлади. Натижада оддий одамлар банкоматларда рубль билан сақлаётган пулларини олишга ҳаракат қилмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400