Зеленский Путинни музокарага чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский Москвани ҳарбий жиноятларда айблаганига қарамай, Россия президенти Владимир Путинни музокараларни қайта бошлашга чақирди. Бу ҳақда у 20-март куни CNN телеканалига берган интервьюсида айтди.

  

“Мен у билан гаплашишга тайёрман. Музокараларсиз урушни тўхтата олмаймиз, деб ўйлайман. Агар бизда урушни тўхтатиш учун 1% имконият бўлса, менимча, бу имкониятдан фойдаланишимиз керак. Шунинг учун фурсатдан фойдаланиб, Путин билан гаплашишимиз керак. Аммо саъй-ҳаракатларимиз ўз самарасини бермаса, бу Учинчи жаҳон урушига олиб келади”, — деди Зеленский.

Россия президенти Владимир Путиннинг “Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш” ҳақидаги баёноти ортидан 24 февраль куни Россия қўшинлари Украинага бостириб кирди. Ўшандан бери Украинанинг барча ҳудудларида отишмалар ва портлашлар давом этмоқда. Энг оғир ҳужумлар Киев, Харьков ва Мариупол шаҳарларида бўлмоқда. Юзлаб одамлар ҳалок бўлди, 3 миллиондан ортиқ киши мамлакатни тарк этди.

Ўшандан бери Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги вазиятни ҳал қилиш ва ўт очишни тўхтатиш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учради. Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёрлигини бир неча бор айтди. Москва ўз шартлари амалга ошмагунича мулоқот бўлмаслигини маълум қилмоқда.

Сўнгги музокаралар асосан Беларусда бўлиб ўтмоқда. Олий даражадаги музокараларни Швейцария ва Туркия ўз ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина россия армияси бир ой ичида 15600 аскарини йўқотганини маълум қилди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 24-февралдан 23-мартгача бўлган вақт оралиғидаги ҳарбий амалиётлардаги Россия армиясининг умумий йўқотишлари ҳақида маълум қилди. Украина ...

Россия учувчилари украинани бомбардимон қилишдан бош тортмоқда

Учувчилар тинч шаҳарларни бомбаламоқчи эмас. Россия қўшинлари Украинани бомбардимон қилишдан бош тортмоқда, деб хабар бермоқда УНИАН агентлиги. “Ҳозир уруш икки ҳафтага ...

Россия  украинанин юзга яқин фуқаросини асирликда сақланмоқда

Россия қўшинлари жанглар бошланганидан бери 100 га яқин Украина фуқаросини гаровга олди. Бу ҳақда 24-март куни Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешук маълум қилди. Унинг ...