Ўшда олтин контрабандасида гумонланган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

Ўш халқаро аэропортида 2 килограммга яқин тилла тақинчоқларни ноқонуний олиб ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, қўлга олинган тўрт киши яқин қариндошлар бўлган. Улар 19-март куни Ўшдан Бишкекга учаётган вақтда қўлга олинган. Милиция маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар хорижга чиқиб кетишни режалаштирган. Тинтув чоғида заргарлик буюмлари, тилла узук ва билагузуклар топилган. Милиция тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини айтди.

Таҳлилчиларнинг айтишича, Қирғизистонда олтин қуймаларини хорижга олиб ўтувчи ноқонуний контрабанда каналлари борлиги ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар бор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

40 нафар ўзбекистонлик қозоғистонда музлаб қолишига оз қолди

Остона-Петропавловск автомобиль йўлининг 167 километрида қутқарувчилар автобусдан қирқ нафар йўловчини, Ўзбекистон ва икки нафар Қозоғистон фуқароларини қутқариб олган. Бу ...

Ўзбек-қирғиз чегарасида уч нафар қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди

Қирғизистоннинг уч фуқароси ўзбек чегарачилари томонидан отиб ўлдирилган. Бу ҳақда бугун, 6-май куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабар берди. ...

Иқтисодиётимиз қуйига шўнғимоқда(ми)?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни 2017 йилнинг 1 декабридан ойлик иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида ...