Покистоннинг Пешовар шаҳри яқинидаги махсус аэропортда машғулотларни бажараётган самолётнинг қулаши оқибатида икки учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг расмий вакиллари хабар берди.
22-март кунги ҳалокатда тинч аҳоли жабрланмаган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Покистонда машғулотлар учун фойдаланиладиган самолётлар асосан Хитойдан сотиб олинади. Улардан фойдаланиш пайтида бахтсиз ҳодисалар тез-тез учрайди ва аскарлар кўпинча ҳалок бўлади.
2019-йилда Равалпинди шаҳрининг чеккасидаги қишлоқда ҳарбий самолёт қулаб, 19 киши ҳалок бўлган эди. 2020-йилда Покистон Қуролли Кучларининг F-16 самолёти Исломобод яқинида ҳарбий парадга тайёргарлик кўраётганда ҳалокатга учраб, бир учувчи ҳалок бўлган.