Украинада  ўлдирилган тўрт нафар тожикнинг жасади ватанига етказилди

Россия қуролли кучлари сафида Украинадаги жангларда қатнашиб, ҳалок бўлган тўрт нафар Тожикистон фуқаросининг жасади ватанига қайтарилди.

50 ёшли Саидакбар Саидов ўзи туғилиб ўсган Хатлон вилояти Ҳамадоний тумани Тўдабоён қишлоғида дафн этилди. У Украинанинг қайси ҳудудида вафот этгани номаълум. Қариндошлари журналистларга батафсил маълумот беришдан ўзларини тийишмоқда.

Қишлоқ раҳбари, марҳумнинг оғаси Ёрмуҳаммад Саидов укаси кўп йиллар аввал Россия фуқаролигини олгани ва яқинда мамлакат қуролли кучларида хизмат қилганини айтди.

Украинадаги уруш қурбонларидан бири, 38 ёшли Рамазон Муртазоев ҳам шу туман яшовчиси бўлиб чиқди. Унинг яқинлари ҳам изоҳ беришдан бош тортдилар.

Қолган икки Тожикистон фуқаросининг қаерда яшаши номаълум. Баъзи маълумотларга кўра, тожикистонлик қурбонлар сони 10 кишигача етиши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанду бухоро ва душанбе орасида самолётлар қатнайди

Тожикистон Транспорт вазирлиги "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатининг Душанбе ва Самарқанду Бухоро шаҳарлари орасида самолётлар қатновини йўлга қўйиш ҳаиқдаги таклифини қабул ...

Ёрдам беринг: кўзёшларим шодлик ёки ҳасратга дўниши сизнинг ихтиёрингизда.

Ассалому алайкум, мени танийсиз. Қанчалик танийсиз? Асосан, ижодкор деб, тўғрими? Қаерлик эканим, қаерда яшашим, қаерда ишлашим ва шу кабилар. Борингки, дардмандлигимни ҳам ...

Кетмон можароси: депутатнинг facebook’да жанжаллашишдан бошқа иши қолмадими?

Бу йил 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ажойиб тарзда нишонланганига гувоҳ бўлдик. Йирик шаҳарларда уюштирилган парадлар ва бошқа тадбирлар санага тантанавор руҳ ва ...