Украина Қуролли кучлари Бош штаби 24-февралдан 23-мартгача бўлган вақт оралиғидаги ҳарбий амалиётлардаги Россия армиясининг умумий йўқотишлари ҳақида маълум қилди.
Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, Россия 15600 га яқин одам, 517 та танк, 1578 та зирҳли техника, 267 та артиллерия тизими, 80 та ракета, 47 та ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими, 101 та самолёт, 124 та вертолёт, 1008 та ёнилғи техникаси, 4 та кемаси, 70 та ёнилғи воситаларини ташиган автомобиль, ва 42 та дронидан айрилган.
Бундан ташқари, Украинада 900 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.