Британия Украина ҳарбийларига 25 миллион фунт стерлинг ва 6 минг ракета беришга рози бўлди. Бу ҳақда бош вазир Борис Жонсон маълум қилди.
У, Россия Украина шаҳар ва қишлоқларини вайрон қилаётганини кўриб, жим ўтира олмаймиз. Буюк Британия бош вазири бугун НАТО саммитида альянснинг бошқа аъзоларини Украинани қурол-яроғ билан таъминлашга чақиради.
Эслатиб ўтамиз, Лондон аввал ҳам Киевга қурол-яроғ ва молиявий ёрдам берган. Масалан, январь ойида у 2000 дан ортиқ танкга қарши ракеталарни юборди ва улардан фойдаланишда ёрдам бериш учун 30 нафар ҳарбий юборган.