Россия урушда ўзининг 1351 аскари ҳалок бўлганини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги бир қанча вақтдан сўнг ўз йўқотишлари ҳақидаги маълумотини янгилаб, 25-март ҳолатига кўра, 1351 аскари ҳалок бўлганини, 3825 нафари яраланганини маълум қилди.

Россия охирги марта 2-март куни 500 га яқин аскари ҳалок бўлгани ва 2 мингга яқин аскари яралангани ҳақида хабар берган эди.

Шу ҳафта бошида кремлпараст “Комсомольская правда” газетаси ўз сайтида Украинадаги урушда 9861 нафар россиялик аскарлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар бериб, кейинроқ бу маълумотларни ўчириб ташлаган эди.

Украина Мудофаа вазирлиги 25-март ҳолатига кўра 16 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди. Буларга ўлганлар, ярадорлар ва асирлар киради. АҚШ Марказий разведка бошқармаси уруш бошланганидан бери 7000 дан 10 000 гача рус аскари ҳалок бўлганини маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путиннинг “Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш” ҳақидаги баёноти ортидан 24 февраль куни Россия қўшинлари Украинага бостириб кирди. Бир ойдан бери Украинанинг барча ҳудудларида отишма ва портлашлар давом этмоқда. Энг оғир ҳужумлар Киев, Харьков ва Мариупол шаҳарларида бўлган. Соҳил бўйидаги Мариупол шаҳри Россия кучлари томонидан ҳар куни ҳужумга учрамоқда.

Уруш бошланганидан бери Украинада юзлаб одамлар ҳалок бўлди, 3 миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Мамлакатда юзлаб уйлар ва бошқа объектлар вайрон бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Боррель россияни айблади

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар ва ҳавфсизлик сиёсати бўйича раҳбари Жосеп Боррель халқаро савдода ғалла етишмаслигида Россияни айблади. Боррелль ижтимоий тармоқ орқали ...

Қозоғистон президенти россия мукофотини олишдан бош тортди

Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг матбуот хизмати Қозоғистон президенти Россиянинг Александр Невский номидаги орденидан воз кечганини маълум қилди. Матбуот котиби Руслан Желдибайнинг ...

Рязанда 6 ўзбек автоҳалокатга учради

Рязандаги фожиали автоҳалокатда 7 киши жабрланган, шундан 6 нафари Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда, деб ёзади Zed News. "Каспий" трассасида юз берган йўл-транспорт ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400