Европада ёқилғи нархи кўтарилиб, норозилик намойишлари кучаймоқда

Европада бензин нархининг кўтарилишига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда.

Испаниялик ҳайдовчилар ва француз фермерлари бензин нархи ошишига қарши норозилик билдиришмоқда.

Ёқилғи нархи ошишидан ғазабланган француз деҳқонлари ҳукумат бинолари ва ёқилғи қуйиш шохобчалари олдига гўнг тўкишиб, панжаралар ўрнатдилар, балонларни ёқишди. Улар нафақат нархлардан, балки меҳнат шароитларининг ёмонлашувидан ҳам норози бўлмоқда.

Шунингдек, Барселонада испаниялик такси ҳайдовчилари икки ҳафтадан бери иш ташлашмоқда. Уларнинг айтишича, ҳукумат билан музокаралар ҳали натижа бермаган. Бензин нархининг ошиши транспортчиларга ҳам тўсқинлик қилди, дўконларда озиқ-овқат етишмай қолганини маълум қилишди.

Бир неча кун аввал Германиянинг Гамбург шаҳри кўчаларига 250 юк машинасидан иборат карвон нефть нархи ошишига чек қўйишни талаб қилган эди.

Нефтга бўлган талабнинг юқорилиги ва ОПEКнинг ишлаб чиқаришни оширишдан бош тортиши бутун дунёда бензин ва дизель нархининг кескин ошишига олиб келди. Германияда транспорт ва логистика сектори оғир аҳволда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент халқ дарди билан яшаши керак !.

Мен хайвон эмасман, мен ақлли мавжудод бўлган инсон сифатида ўз фикримни ҳар доим билдиришга хақлиман !!!. Президент халқ дарди билан яшаши керак !. Ҳа бизнинг президентимиз ...

Ўсмирлар учун юк ташиш меъёрлари

Ёшлигидан иш ўргансин деб, ўсмирларни ишга жойлаб қўйиш - яхши одат. Аммо, бунда ёш организмни зўриқтириб қўймаслик муҳим. Фото:Озодлик Шунинг инобатидан, тегишли меҳнат ...

Энди ўзбекистонда ҳайвонларга озор бергани учун жавобгарлик қатъий бўлиши кутилмоқда

Фуқаро Алан Пономарёвнинг петиция мурожаати «Менинг фикрим» порталида 10 мингдан ортиқ овоз тўплаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига юборилганди., деб ёзади “Кун.уз”. ...