Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг ҳарбий йўқотишлари 30 мингга етганини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенковнинг айтишича, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Украина 14 минг аскарини йўқотган, 16 минг нафари яраланган.  У шунингдек, Украинанинг ҳарбий йўқотишлари 30 мингга етди деди.

Конашенков ” Украинада уруш бошлангандан бери ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, ҳарбий авиациясидан ва денгиз флотидан бутунлай айрилганини” айтди.

Россия томони бу билан “Москванинг махсус ҳарбий операциясининг биринчи босқичи демилитаризация қилиш мақсадига эришганини, Украина қурол-яроғини камайтирганини” маълум қилмоқда.

Россиянинг Мудофаа вазирлиги вакилининг айтишича, рус қўшинлари Украинанинг бутун Херсон вилояти ва Запороже вилоятининг катта қисмини назоратга олган, Киев, Харьков, Чернигов, Суми ва Николаев шаҳарлари қўлга киритилганини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Россия қўшинларининг кейинги мақсади Донбассни озод қилишдир.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги узоқ вақтдан кейин ўзининг йўқотишлари ҳақидаги маълумотни янгилаб, 25-март ҳолатига кўра, 1351 аскари ҳалок бўлганини ва 3825 нафари яраланганини маълум қилган эди. Украина Мудофаа вазирлиги Россия 16 000 дан ортиқ аскарини йўқотганини маълум қилди, улар орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор.

Россия президенти Владимир Путиннинг “Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш” ҳақидаги баёноти ортидан 24 февраль куни Россия қўшинлари Украинага бостириб кирди. Бир ойдан бери Украинанинг барча ҳудудларида отишма ва портлашлар давом этмоқда. Энг оғир ҳужумлар Киев, Харьков ва Мариупол шаҳарларида бўлмоқда. Соҳил бўйидаги Мариупол шаҳри Россия кучлари томонидан ҳар куни ҳужумга учрамоқда.

Уруш бошланганидан бери Украинада юзлаб одамлар ҳалок бўлди, 3 миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Мамлакатда юзлаб уйлар ва бошқа объектлар вайрон бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2018 йилда 21 минг ўзбекистонлик россия фуқаролиги олган

Жорий йилнинг январидан августига қадар 221,1 минг хорижликка Россия фуқаролиги берилди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна ...

18 нафар ўзбекистон фуқароси қулликдан озод этилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси 18 нафар Ўзбекистон фуқароларини қулликда ушлаб туришда гумонланувчи шахслар Москва вилояти полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисида ...

Россия змейний оролидан аскарларини олиб чиқиб кетганини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги 30-июнь куни Қора денгиздаги Змейний оролидан ўз қўшинларини олиб чиққанини маълум қилди. У ердаги ҳарбий топшириқ бажарилиб бўлганини ва гарнизон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400