Эрдўғон: Туркия Россиядан чиқиб кетган компанияларни қабул қилишга тайёр

Туркия Россиядан чиқаётган компанияларни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди.

“Россияни нафақат Америка компаниялари, балки кўплаб жаҳон брендлари ҳам тарк этмоқда. Албатта, улар учун мамлакатимиз эшиги очиқ. Бундан ташқари, мамлакатимизда ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришни истайдиган таниқли капитал гуруҳлари мавжуд. Улар учун ҳам эшикларимиз очиқ”, деди у.

Аввалроқ Эрдўған Туркия ва Россия туризм соҳасида миллий валютадаги тўловларни кўпайтирмоқчи эканини айтган эди.

“Улар, айниқса Путин, туризм соҳасига аралашмасликларини, уни қўллаб-қувватлашларини ва ўз фуқароларининг Туркияга келишига тўсқинлик қилмасликларини маълум қилишган. Бундан ташқари, ўзларининг миллий валютасида операцияларни амалга ошириш ҳақида сўз бўлган. Биз Россияга буни рубль ва турк лираси билан амалга ошириш мумкинлигини таклиф қилдик. Ҳозир бизнинг ишимиз тўлиқ исботланди, улар буни қила оламиз, дейишмоқда”, деди Туркия президенти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон фуқароси жаҳон банки ходимига пора беришга уринди

Ўзбекистон фуқароси ва "Fides Solutions" компанияси Жаҳон банки ходимига пора беришда айбланмоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон банкининг расмий сайтидаги хабарга асосланиб “Соф.уз” ...

Ўзбекистон тожикистонга трактор етказиб беради

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Тожикистоннинг «Наусельмаш» ЁАЖ жамияти бошқаруви раиси билан учрашди. Бу ҳақда Sputnik ёзмоқда. «Ўзагротехсаноатхолдинг» матбуот ...

Тошкент вилоятида бозорда савдо қилаётган аёллар куч билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги бозорда катта жанжал юз бериб, можаро давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар аёлларни куч билан қўлга олишга ҳаракат қилдилар, деб ...