Россия Грузиядаги аскарларини Украинага кўчиришни бошлади

АҚШ мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси Россия Грузиядаги аскарларининг бир қисмини Украинага кўчиришни бошлаб юборганини айтди.

Исмини ошкор этмаган мудофаа расмийсининг айтишича, Пентагонда ҳозирча қанча аскар кўчирилгани ҳақида маълумот йўқ.

“Россия Грузиядан Украинага ўз қўшинларини кўчирганини кўрдик”, – деди расмий ва Россия кучлари Киевдаги қуруқликдаги операцияларни тўхтатиб, ҳаво ва ракета ҳужумларини давом эттирганини қўшимча қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш россиянинг айрим муассасаларига рухсат берди

АҚШ ҳукумати Сбербанк, ВТБ Банк, Альфа-Банк ва бошқа айрим Россиядаги муассасаларнинг энергетика масалалари бўйича фаолиятини 5-декабргача давом эттиришига рухсат берди. ...

Латвияда россияни қўллаб-қувватлаганлар фуқароликдан маҳрум бўлишади

Латвия парламенти (Сейм) Украинадаги қуролли можарода Россия ёки бошқа демократик давлатларга ҳужум қилган мамлакатлар билан террорчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаган ...

Ақш сенати путинни ҳарбий жиноятчи сифатида тан олди

АҚШ Сенати Путинни ҳарбий жиноятчи сифатида тан олиш ҳақидаги резолюцияни имзолади. Резолюцияни Сенатга республикачи депутат Линдси Грэм киритди. Унинг таклифини Демократлар ...