Байден Варшавада тарихий баёнот берди десак ҳам бўлади. Унинг сўзларидан қисқача иқтибос келтирамиз:
– Путин вайрон бўлган империяни қайта тикламоқчи. Бу фикр ҳеч қачон амалга ошмайди.
– Украина уруш ҳолатида. Улар нафақат ўзлари учун, балки барча демократик давлатлар учун курашмоқда. Шунинг учун биз ёрдамни кўпайтирамиз.
– Ҳозир бир доллар 200 рубль туради. Бу ҳақиқий курс. Путин рублни кулга айлантирди.
– Путин Россияни 19-асрга қайтарди.
– Путинни тахтда қолдириш керак эмас. У диктатор.
– Европа давлатлари Россияга энергетика томонидан қарам бўлмаслиги керак. Биз ёрдам беришга тайёрмиз.
– Россия бу урушда ғалаба қозона олмайди. У бу урушда хато қилганини англамоқда.
– Урушни молиялаштирган рус олигархлари. Шунинг учун биз уларнинг барча бойликларини тортиб оламоқдамиз.