ЛХР раҳбари республиканинг Россия таркибига қўшилиши бўйича референдум ўтказиш мумкинлиги ҳақида гапирди

ЛХР раҳбари Леонид Пасечник республиканинг Россия таркибига қўшилиши бўйича референдум ўтказилиши мумкинлигини айтди.

“Ўйлайманки, яқин орада мамлакатда референдум бўлиб ўтади, унда халқ ўзининг мутлақ конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланади ва Россия Федерациясига қўшилиш бўйича ўз фикрларини билдиради”, — деди у хорижлик журналистлар билан учрашувда.

“РИА Новости” хабарига кўра, февраль ойи ўрталарида ДХР ва ЛХР раҳбарлари Россиядан унинг мустақиллигини тан олишни сўраган. 21-февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олиш ҳақидаги фармонларни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, 24-февраль куни Россия Украинада махсус операция бошлаган эди. Махсус операция иштирокчиларининг ҳаракатлари Украинани демилитаризациялаш ва денацификациялашга қаратилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Киев яна ракета ҳужумларига учради

26-июнь куни Украина пойтахти Киевдаги турар-жой ҳудуди рус аскарларининг ракета ҳужумларига дуч келиб, камида беш киши, улар орасида етти ёшли қиз жароҳат олди. Мамлакатнинг ...

Рибчинский: путин яқинда ўлади

Украина шоири ва Украина халқ артисти Юрий Рибчинский Россия президенти Владимир Путин номи тарихда умумбашарий ёвузликнинг синоними сифатида қолади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ...

Дмитрий медведев урганч ва хивага келади

2019 йилнинг 29-30 май кунлари Россия Федерацияси ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон ...