Россия президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга “генерал-лейтенант” ҳарбий унвонини бериш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси парламенти раиси Магомед Даудов маълум қилди.
“Азиз дўстлар! Азиз биродарим, Чеченистон Республикаси раҳбари, Россия Қаҳрамони Рамзан Ахматович Қодировни Россия Президенти, Олий Бош қўмондон Владимир Путиннинг фармони билан генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилгани билан чин қалбимдан табриклайман!” – деб Даудов ўз телеграм- каналида ёзди.
Шунингдек, у Чеченистон Республикасида халқаро терроризм устидан қозонилган ғалаба ва Россия яхлитлигини сақлашда Қодировнинг хизматларини эътибордан четда қолдириб бўлмаслигини таъкидлади.