Сальвадорда икки кунда 90 дан ортиқ одам жиноятчилар томонидан ўлдирилган

Сальвадорда жиноий гуруҳнинг 1,5 мингга яқин аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий Бош прокуратура вакиллари хабар берди.

Уларга кўра, мамлакатда жиноятчиларни қўлга олиш учун махсус операция бошланган. Охирги бир неча кун ичида жиноий гуруҳларга нисбатан 50 дан ортиқ чора-тадбирлар ўтказилган.

Ўтган ҳафтада Сальвадорда жиноятчилик кўпайди. Атиги икки кун ичида жиноятчилар томонидан 90 дан ортиқ одам ўлдирилган. Бу сўнгги 20 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, Сальвадордаги жиноий тўдаларга 70 мингга яқин одам аъзо ҳисобланади. Уларнинг 16 мингга яқини қамоқхоналарда жазони ўтамоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нороликлардан сўнг абдулла арипов урганчга борди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Урганчдаги «Ашхобод» маҳалласида уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони жойида ўрганиш учун Хоразм вилоятига ташриф ...

Кобулда аёллар қизларнинг мактабга боришини талаб қилиб намойишга чиқишди

Кобулда 20 га яқин аёлдан иборат гуруҳ мактабларни қизлар учун очишни талаб қилиб, намойишга чиқди. Ўтган йилнинг август ойида Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келиши ...

Туркманистон россияга мева-сабзавот экспортини оширади

Туркманистон Украинага бостириб киргани учун санкцияга учраган Россияга мева-сабзавот экспортини оширади. Бу ҳақда Туркманистон маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, ...