Украина: Россия аскарларининг аксарияти Чернобилни тарк этди

Украинанинг Чернобил АЭСини эгаллаб олган рус қўшинларининг аксарияти Беларус чегараси томонга чиқиб кетди. Бу ҳақда 31-март куни Украинанинг “Энергоатом” давлат компанияси маълум қилди.

Компаниянинг маълумотида Чернобилда оз сонли рус қўшинлари қолгани айтилди, бироқ аниқ рақам келтирмади.

Россия аскарлари 24-февраль куни Чернобил АЭСни назоратга олди. Шунга қарамай, атом электр станциясидаги вазиятни украиналик мутахассислар бошқарган.

Бир кун аввал Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук Россия қўшинларини Чернобилдан олиб чиқиб кетишга чақириб, минтақага БМТ махсус миссиясини киритиш зарурлигини айтган эди.

Шу ҳафтада Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) раҳбари Рафаел Гросси Киевга бориб, Украина ҳукумати вакиллари билан Украина атом электр станциялари хавфсизлиги бўйича музокаралар ўтказган .

1986-йилнинг 26-апрелида Чернобил станциясида дунё тарихидаги энг йирик ядровий авария бўлган. Радиоактив тутун Белоруссияни ҳам қамраб олиб, қора туман Россиянинг бир қисми ва Европанинг катта қисмига тарқалган. Чернобилнинг сўнгги реактори 2000-йилларда фаолиятини тўхтатган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Маркон путинни “иккиюзламачилиги” учун кескин танқид қилди.

Франция президенти Эммануель Макрон Владимир Путиннинг тинч аҳолини эвакуация қилиш таклифини кескин танқид қилди. Макрон Путин билан телефон суҳбатида украиналикларни хавфли ...

Россияда георгий лентаси билан боғлиқ катта можаро юз берди

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида Георгий лентаси билан боғлиқ катта можаро юз берди ва бунинг ортидан бутун мамлакат Георгий лентасини муҳокама қилаяпти. Бу ҳақда ...

Украина аскарлари россия чегарасига етиб келди

Украина Давлат чегара хизмати бўлинмалари Россия аскарларини Чернигов вилоятида қочириб юборган. Украина Қуролли кучлари “Шимол” операциясини муваффақиятли якунлаб, ...