Тан олинмаган давлатлар раҳбарлари Россия таркибига киришга қарор қилишди

Жанубий Осетия президенти Анатолий Бибилов халққа мурожаатида Россия билан бирлашиш республиканинг стратегик мақсади эканини айтди, деб хабар бермоқда «Спутник Осетия» нашри.

Бибиловга кўра, республикада Россияга қўшилиш учун референдум ўтказилиши керак. Барча қонуний чоралар дарҳол кўрилади.

Бибиловнинг айтишича, Жанубий Осетия Россияга қўшилгач, Шимолий Осетия билан бирлашиш ниятида.

Кейинроқ Жанубий Осетия парламенти спикери Алан Тадтаев яқин орада Цхинвалида Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказилишини айтди. Президент матбуот котиби Дина Гассиеванинг айтишича, референдум 10-апрелдаги президентлик сайловларидан кейин бўлиб ўтади.

Кремль Жанубий Осетияда референдум ўтказиш ғоясига изоҳ бериб, уни “жамоатчилик фикри сўрови” деб атади. Бироқ Москва ҳозирча бу борада ҳеч қандай чора кўрмаган.

Ўз навбатида, Грузия Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Осетиянинг Россия таркибига қўшилиши бўйича референдум қабул қилинмаслигини айтди.

“Албатта, Грузия ҳудуди босиб олинган тақдирда референдум ўтказиш ҳақида гапириш мумкин эмас. Бу ишғол нафақат сиёсий, балки ҳуқуқий аҳамиятга ҳам эга”, – деди Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкалалиани.

1922-1990 йилларда Жанубий Осетия Грузия ССР таркибидаги автоном вилоят эди. Ҳозирда республика мустақиллигини фақат Россия, Венесуела, Науру, Никарагуа ва Сурия тан олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Меҳнат муҳожирлари ҳар йили ўзбекистонга 5 миллиард доллар юбормоқда

1 август куни Халқаро пресс-клубда «Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг янги тизими: халқаро ҳамкорлик, устувор вазифалар ва муаммолар таҳлили» ...

Тив россияда ўзбекистонлик 3 ёшли бола деразадан йиқилиб, ҳалок бўлганини тасдиқлади

Россияда ўзбекистонлик 3 ёшли бола деразадан тушиб кетиб, ҳалок бўлгани ҳақида ОАВларда эълон қилинган хабар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) томонидан тасдиқланди. ...

Бойлар россияни ёппасига тарк этаяпти

Ўтган 2018 йил давомида Россияни 7 минг нафар миллионер тарк этган. Миллионерларни мамлакатни тарк этишлари масаласида фақат Хитойгина Россиядан олдинда. Аммо, Хитойда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400