Биринчи марта Украина Россиядаги омборга зарба берди

Россиянинг Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладковнинг айтишича, икки Украина вертолёти Белгород шаҳридаги ёқилғи омборига келиб зарба берган. Украина Мудофаа вазирлиги воқеа юзасидан изоҳ бермади.

Агар бу тасдиқланса, бу Украина кучларининг Россия ҳудудига биринчи марта зарба бергани бўлади. Россиянинг Белгород шаҳри Украина чегарасидан атиги 25 километр узоқликда жойлашган.

Вячеслав Гудков телеграммада вертолётлар паст баландликда учиб, омборга бориб урилгани, икки ишчи жароҳатлангани ҳақида ёзган.

Бироқ ёқилғи омборига эгалик қилувчи Россиянинг “Роснефт” ширкати ёнғинда ҳеч ким жабрланмаганини айтди. У омбордаги ёнғин сабабларига аниқлик киритмади.

Аввалроқ интернетда Белгороддаги омборга қилинган ҳужумнинг ноаниқ видеолари тарқалган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинадаги урушда қирғизистонлик россия фуқароси ҳалок бўлди

Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси Телеграм орқали Украинадаги урушда қирғизистонлик Россия фуқароси ҳалок бўлганини тасдиқлади. “Россия Қуролли Кучларида шартнома асосида ...

Руслар украиналикларга нисбатан геноцид қилди

Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Россия қўшинлари томонидан Украинада содир этилган ҳарбий жиноятларни текшириш учун комиссия тузишга чақирди. “Буча, Ирпен, Гостомель ва ...

Зеленский: украина жангларда кунига 60-100 аскаридан айрилмоқда

Украина қуролли тўқнашувларда ҳар куни 60 дан 100 гача аскарини йўқотмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Американинг Newsmax интернет нашрига берган ...