Зеленский икки генерални унвонидан маҳрум қилди

Украина президенти Владимир Зеленский 31-март куни кечқурун видеомурожаат қилиб, Украина хавфсизлик кучларининг икки генералини жазолаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Украина ИИВ Ички хавфсизлик бошқармаси собиқ бошлиғи Андрей Наумов ва хизматнинг Херсон бўлими бошлиғи Сергей Криворучка унвонларидан маҳрум қилинган.

“Бугун қарама-қарши персонажларга қарши яна бир қарор қабул қилинди. Менинг хоинлар билан шуғулланишга вақтим йўқ. Бироқ охир-оқибат улар жазоланади”, – деди Зеленский.

У юқорида тилга олинган хавфсизлик кучлари ходимлари нима учун генерал унвонидан маҳрум қилинганига аниқлик киритмади. Шу билан бирга, у “Ўз ватанини қаерда жойлашганини аниқ билмаган, ҳарбий қасамёдни бузган офицерлар” унвонидан маҳрум этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Аввалроқ Озодлик радиоси Украина хизматининг “Схема” дастури Андрей Наумов 24-февраль куни, Россия кучларининг Украинага ҳужумидан бир неча соат олдин мамлакатни тарк этгани ҳақида хабар берган эди.

Президент Зеленский бир кун аввалги мурожаатида Украина қуролли кучларининг 136 нафар ҳарбийси унвон ва мукофотлар билан тақдирланганини эълон қилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шимолий тожикистон раҳбари алмашди

Шимолий Тожикистонни қамраб олган Суғд вилояти (Ленинобод области) раиси Абдураҳмон Қодирий ўз вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига вилоят раиси вазифасини бажарувчи этиб ...

Каримов даврига сиёсий баҳо бериш вақти етилди

Ўзбек эркакларини қулга, хотинларини чўрига айлантирган Каримов ва унинг қаттоллари ишларига ( 27 йиллик иш...) сиёсий баҳо бериш вақти етилди. Йўқлик ва хорликдан туман – ...

Ақш чеченистон раҳбари рамзон қодировни “магнитский рўйхати”га киритди

АҚШ молия вазирлиги Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировни "Магнитский рўйхати"га қўшиб қўйди. Бу ҳақда шу идоранинг сайтида хабар қилинмоқда. Молия вазирлигининг тахминига ...