Сербия: Вучич президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди

Сербияда 3-апрель куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида амалдаги президент Александр Вучич 68 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Шу муносабат билан у ўзини ғолиб деб эълон қилди.

Россия-Украина урушига тўғри келган сайловда агар Александр Вучич ғалаба қозонса, Россияга қарши санкциялар билан шуғулланишига тўғри келади. Сербия Европа Иттифоқида Россияга қарши санкциялар қўлламаган ягона давлатдир.

Вучич аввалроқ Сербия бетараф қолишини, жумладан, Россия билан яхши муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилишини айтган эди.

“Умид қиламанки, Сербия янгиланади: у барқарорлик, тинчлик, осойишталик ва, албатта, халқимиз учун жуда муҳим бўлган иқтисодий фаровонлик йўлидан боради. Умид қиламанки, одамлар буни ҳал қилади. Улар Сербияни дунёдаги энг тез ривожланаётган мамлакатлардан бирига айлантирадиган сиёсат олиб боришни танлайди”, – деган сиёсатчи.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 3-апрель куни Сербияда президентлик ва навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек жангчиси билан бўлган жанжални ўзбекистон ва қирғизистон тив раҳбарлари муҳокама қилди

18 август куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув шаҳрида ММА бўйича бўлиб ўтган WEF PROFFIGHT мусобақасида содир бўлган воқеа юзасидан интернет маконида пайдо бўлган ...

Украин қочқинлари сони 400 мингга яқинлади

Россиянинг 24-февралдаги қуролли ҳужумидан кейин мамлакатни тарк этган украиналиклар сони 400 мингга етди. Бу маълумотни БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссарлиги маълум ...

Зоминда 136 миллион евролик цемент заводи қурилади

Жиззах вилоятнинг Зомин туманида йирик қувватли завод ва корхоналар ташкил этиш бўйича амалий ишга киришилган. Даштобод шаҳарчасида узоқ йиллар бўш ётган 40 гектар ерда барпо ...