Қозоғистон буғдой ва ун экспортига вақтинчалик чекловлар жорий қилиши мумкин

Қозоғистон ўз ички бозорини ҳимоя қилиш мақсадида буғдой ва ун экспортига вақтинчалик чекловлар жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев маълум қилди.

“Ҳозирда буғдой ва ун экспортини чеклаш устида ишлаяпмиз”, — деди вазир.

Карашукеевнинг сўзларига кўра, бу чоралар маҳаллий фермерлар донни тегирмончиларга сотмагани учун кўрилмоқда. Фермерлар ички бозорга сотишни истамай, экспорт нархлари ошишини кутишмоқда.

Қозоғистон ҳукуматининг билдиришича, айни дамда Қозоғистонда ички бозорни таъминлаш ва экспорт қилиш учун етарли миқдорда буғдой ва ун бор. Бироқ ҳозирча экспортни тақиқлаш қачон жорий этилиши аниқ айтилмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Раҳбарликдаги 10 ойлик меҳнат фаолиятим

Мухолифатдаги сиёсатчи бўлганлигим сабабли интернетда тез-тез ўз фикрларимни, нуқтаи назарларимни оммага билдириб бораман. Ўзбекистон Президентига сиёсий рақобатдаман, шу ...

Шофиркон тумани ҳокими қонун бузилишига йўл қўймоқда…ми?!

Бухоролик Улуғбек Камолов Шофиркон туман ҳокимлигини ноқонуний ҳатти-ҳаракат олиб борганликда айблади.  Бинонинг аввалги холати Суҳбатга кўра, Улуғбек Камоловга тегишли 402 ...

Янги зеландияда солиқлар камайтирилиб, йўлкира арзонлашди

Янги Зеландия ҳукумати ёқилғига акциз солиғини пасайтирди. Ҳукумат жамоат транспорти нархини ҳам икки баравар арзонлаштирди. Ушбу қоида 3 ойгача амал қилади. Бутун дунёда ...