Ёғоч челак учун бўлган уруш

Ҳар бир урушнинг ўзига яраша сабаблари бўлади. Биз сизга туҳфа этадиган тарихий урушга челак сабаб бўлган. Оддий эман пақирини мамлакатга қайтариш учун минглаб одамлар ўлишига тўғри келган.

XIV -асрда Италиянинг шимолидаги икки қўшни давлат – Болоня ва Модена бир-бири билан совуқ муносабатларда ҳаёт кечирган. Болония гвельфларнинг партиясини қўллаб-қувватлаган бўлса, уларнинг ашаддий душмани Модена Гиббеллинлар билан яхши алоқада эди. Икки давлат ўртасидаги масофа 50 километрга яқин, яъни исталган вақтда душман тўқнаш келиб, уруш бошлаши мумкин эди. Ва уруш бошланди ҳам, лекин можаронинг сабаби кулгили бўлди.

Бир версияга кўра (энг кулгили), ёлланма отлиқ Болонядан Моденага қочиб кетаётганида қудуқ бошида ёғоч челакни олиб қочади. Болония ҳукумати челакни қайтариб беришни талаб қилди, чунки у муниципал мулк ҳисобланган.

Бошқа версияда (бироз асосли) бир нечта отлиқлар бўлгани, ёғоч челак бўш эмаслиги, унда оддий болонияниликларни тунаш билан топилган қимматбаҳо нарсалар борлигини даъво қилади. Ҳар ҳолда, ранжиган томон фақат челакни қайтаришни сўради. Чунки ўша пайтда хусусий мулкка тажовуз қилиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган, шаҳарнинг жамоат мулкини ўғирлаш катта омадсизлик саналарди.

Можаро бошланди. Дипломатлар келиша олмадилар ва ўқотар қурол ишлатишга мажбур бўлдилар. Ҳал қилувчи жангда 2000 аскар ҳалок бўлди. Ниҳоят челакни қўлга киритган Модена жангда ғалаба қозонди. Бу челак шаҳарда ҳалигача ёдгорлик сифатида сақланиб қолган. Лаънатланган челакни қайтариб олгани билан, бу кичик давлат хазинасини бошқа ҳеч нарса билан тўлдира олмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугун 2-октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 2-октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 275- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз. 1552  йил  2  октябрь  ...

 қани ўша оппозиция? 

Бугун Ўзбекистонни бошқараетган ҳукумат ,Ҳурматли президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жуда катта бунёдкорлик ишларини амалга оширмоқда. Бобомиз Амир Темур " Бизнинг ...

Ислом полвон

ИСЛОМ ПОЛВОН, Исломқул Султонқулов (?—Қўқон—1923) — Фарғона водийсида Совет тузумига қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг бош қўмондони (1923). Мутасаввиф шайх ва полвон сифатида ...