Мишустин Россия 30 йил ичидаги энг ёмон вазиятга дуч келганини маълум қилди

Россия Бош вазири Михаил Мишустиннинг айтишича, Россия Ғарбнинг мисли кўрилмаган санкциялари туфайли сўнгги 30 йилдаги энг ёмон вазиятга дуч келмоқда. У 7-апрель куни парламентда ҳисобот бераётиб, Россияга нисбатан жами 6000 та чеклов киритилганини айтди.
Мишустин, шунингдек, ҳорижий мамлакатларнинг Россияни жаҳон иқтисодиётидан ажратиб олишга бўлган уринишлари амалга ошмаслигини таъкидлади.
“Бизнинг молиявий тизимимиз, умуман иқтисодиётимизнинг таянчи бўлган тизим сақланиб қолди.Президент, Россиянинг банки ва ҳукумати билан доимий алоқада бўлиб, унинг қулашига йўл қўймаслик учун биргаликда ҳаракат қилдик”, – деди Мишустин.
Унинг қўшимча қилишича, хорижий компаниялар Россияни тарк этган бўлса-да, бошқаларга имконият яратилмоқда.
Россия 24-февралда Украинага бостириб кирганидан кейин бир қатор иқтисодиёти ривожланган маммлакатларнинг санкцияларига дуч келди. Украинанинг Буча шаҳридаги ўнлаб тинч аҳолиси рус қўшинлари томонидан ўлдирилгани Ғарб давлатларини Россияга қарши янги санкциялар киритишга ундади. 6-апрель куни АҚШ Россия президенти Владимир Путиннинг қизларини қора рўйхатга киритди.
Вашингтоннинг охирги қарори билан Россиянинг энг йирик банклари «Сбербанк» ва «Альфа Банк»ка ҳам санкция солинган. Москва Буча қирғинига алоқадорлиги ҳақидаги айбловларни рад этиб келмоқда.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қарийб 10 минг аҳолига хизмат қилувчи тиббиëт пункти “молхонадан баттар аҳволда”

  Авария ҳолатидаги қишлоқ врачлик пункти Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Панжи қишлоғи врачлик пункти ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган бинода жойлашган. Қарийб 10 ...

Ақш россияга доллар жўнатишни тақиқлади

АҚШ президенти Жо Байден Россияга нақд доллар жўнатишни тақиқлади. Унинг буйруғи жума куни Оқ уй веб-сайтида эълон қилинди. Бу чора Россиянинг Украинадаги ҳужумлари учун ...

«тарозидан уриб, одамларга қуртлаган жигар ва гўшт сотгани учун қассоблар узоқ яшамайди». қассоб йигит ҳикояси

«Дарё» нашри ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қоладиган касб эгалари билан суҳбат қилмоқда. «Соядаги одамлар» лойиҳасининг бу галги ...