Будапешт Россия гази учун пулни рублда тўлашга тайёрлигини билдирди

Венгрия Москванинг газ ҳақини рублда тўлаш талабига рози бўлди.
Бош вазир Виктор Орбан Россия нефти ва газига қарши санкциялар ва Венгрия орқали Украинага Ғарб қурол-яроғларининг жўнатилишига қарши чиқди.
Чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида бош вазир газ тўловини Россия валютасида ўтказиш масаласи президент Владимир Путин билан келишилганини айтди.
Украинага қилган ҳужуми туфайли Ғарб санкцияларига дуч келган Россиянинг президенти Европа газ учун тўловни рублда бермаса, газ етказиб бермаслиги ҳақида огоҳлантирган.
Европа Иттифоқи келишувларда тўловлар еврода кўзда тутилганини, шунинг учун Москва талабларини бажармаслигини айтиб келмоқда.
6-апрелда Венгрия ташқи ишлар вазири икки давлат ўртасида газ бўйича келишув имзолангани ва иттифоқнинг “ҳеч қандай роли” йўқлигини маълум қилган.
Европа Иттифоқи аъзолари газнинг учдан бир қисмини Россиядан сотиб олади. Айни дамда блок Россияга қарши бешинчи санкциялар пакетини муҳокама қилмоқда.
Чоршанба куни Европа Кенгаши президенти Шарль Мишелнинг маълум қилишича, пакет кўмир импортини тақиқлайди.
«Ўйлайманки, эртами-кечми нефть ва ҳатто газга ҳам эмбарго қўйишга тўғри келади», – деди у.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўзбекистон республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун (янги таҳрирда) лойиҳаси ишлаб чиқилади

 «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун (янги таҳрирда) лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон ...

Суданда қабилалар ўртасида қонли тўқнашув бўлди

Суданнинг Ғарбий Дарфур ва Жанубий Курдуфан штатларида қабилалараро тўқнашувларда 27 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Чад чегарасида ...

Ўзбекистон аҳолисининг бор-йўғи 5,8 миллиони расман иш билан банд

Давлат солиқ қўмитаси олиб борган таҳлил натижасида Ўзбекистоннинг 13,2 миллион фаол аҳолисининг бор-йўғи 5,8 миллиони (44 фоизи) расман иш билан банд эканлиги маълум ...