Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлди

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида юз берган қуролли тўқнашувда икки киши ҳалок бўлди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабарига кўра, воқеа 5-апрель куни кечқурун содир бўлган.
Ҳалок бўлганлардан бири 37 ёшда, иккинчиси эса 31 ёшда бўлган. Улар Ўзбекистонда туғилиб ўсгани, 2012-йилда Қирғизистон фуқаролигини олгани ва Ўзбекистон паспортини сақлаб юргани айтилмоқда.
Қирғизистон томони Ўзбекистон ҳарбийларининг маълумотига таяниб, Жалолобод вилоятининг Ахси туманидаги Дейрес қишлоғида бир неча қирғиз фуқаролари отда Ўзбекистон ҳудудига контрабанда йўли билан товарлар олиб киришга уринган ва қўшни давлат ҳудудига 500 метр масофада кириб келганини аниқлашган. Ўзбекистон давлат чегарачиларининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмагани , қўлга олиш вақтида жанжал келиб чиққанини маълум қилишди.
“Ўзбек чегарачилари ўз ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш учун қурол ишлатган, икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Қолганлари Қирғизистонга қочишга муваффақ бўлган”, — дея хабар қилди Қирғизистон Чегара хизмати.
Ўзбекистон чегарачилари қиймати 20 минг доллардан ортиқ бўлган товарларни ноқонуний олиб ўтишга ҳаракат бўлганини айтишди.
Воқеа жойида икки давлат чегара хизмати вакиллари учрашиб, вазиятни муҳокама қилган. Натижада, ҳар бир томон ўз суриштирувини ўтказадиган бўлди.
Жалолобод вилояти маъмуриятининг маълум қилишича, жасадлар Қирғизистонга маданий назорат пункти орқали олиб келинди.
Ўзбекистон томони ҳозирча бу борада расмий маълумот бермаган.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Амалдор: оқ уй мирзиёевдан ислоҳотларни талаб қилмоқда

Юқори лавозимли америкалик амалдорнинг сўзларига қараганда, Оқ уй Вашингтонга келаётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни иқтисодиёт соҳадаги ислоҳотларни ва ...

Давлат тили масаласи – серқирра ҳодиса

21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун   Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши, тил таълими, унинг хусусиятлари, матбуотда, китобларда тилнинг ...

Ўзбекистон халқаро миграция ташкилотига аъзо бўлди

Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) 173-аъзоси бўлди. 27 ноябрда Женевадаги навбатдаги йиғилишида ХМТ Кенгаши Ўзбекистоннинг аъзолик аризасини қўллаб-қувватлади. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400