АҚШ Тожикистон чегарачиларига 2,95 миллион долларлик техник ёрдам кўрсатди

АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси тожик чегарачиларига радио, юк машинаси ва Jeep J8 автомобили учун эҳтиёт қисмларини совға қилди.

Рация ва автомобилларнинг умумий қиймати 1,1 миллион долларни ташкил қилади. Шунингдек Jeep J8 эҳтиёт қисмлари ва техник хизмат кўрсатиш устахонасини очишнинг қиймати 1,85 миллион долларни ташкил этади. АҚШ техник ёрдам Тожикистоннинг чегара ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам беради, деб ҳисоблайди.

Аввалроқ, 2021-йилнинг ноябрида АҚШ тожик чегарачиларига 1,4 миллион доллар миқдорида 18 та Jeep J8 автомобилини ёрдам сифатида берган эди.

АҚШ 1992-йилдан бери Тожикистонга хавфсизлик учун 330 миллион доллар ёрдам берган. Бунга кадрлар тайёрлаш ва инфратузилма ҳам киради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тарихда илк бор ўзбекистон президенти парламентга мурожаатнома тақдим этди

Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бирга, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий ...

Президент барча турдаги товарлар бўйича экспорт божхона божларини бекор қилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 декабрдаги фармонига биноан барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялаш бекор қилинди. ...

Отабек муродов иши ихтиёр абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда

Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга қарши жиноят иши Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош ...