«Украинлар – қаҳрамон халқ»

Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг кутишга вақти йўқлигини айтиб, Ғарбдан Россия нефть экспортига эмбарго жорий қилишни сўради.

Украина-Россия урушининг 45-кунида халққа йўллаган мурожаатида Зеленский Россиянинг нақд пул оқимига чекловларни кучайтиришга чақирди.

“Бизнинг кутишга вақтимиз йўқ. Озодликни кутишга вақтимиз йўқ. Россия мамлакатимизга янги кучлар ва янги техника олиб кириши мумкин. Зудлик билан чора кўриш ва золимга нефть эмбаргоси ​​қўйиш керак”, – дейди Зеленский.

Бирлашган Қироллик Бош вазири Борис Жонсоннинг Киевга ташрифига ишора қилган Зеленский Жонсон Украинага янги молиявий ва мудофаа ёрдами пакети билан келганини айтди. Зеленский, Жонсонни украиналиклар номидан қабул қилиш катта шараф эканини айтиб, Британиянинг мудофаа соҳасида, хусусан, санкциялар сиёсатидаги етакчилиги тарихга абадий ёзилганини қайд этди.

Зеленскийнинг айтишича, Европа Иттифоқи комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ва Канада бош вазири Жастин Трюдо Украина ичидаги ва ташқарисидаги бомбалардан қочган одамларга 10 миллиард доллардан ортиқ ёрдам беришга ваъда берган.

Буюк Британия Бош вазири Жонсон ҳам Зеленский билан учрашувидан кейин берган баёнотида Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишларини айтди. “Ҳамкорларимиз билан биргаликда ҳар ҳафта иқтисодий босимни оширамиз ва Россияга қарши санкцияларни кучайтирамиз”, – деди у.

Жонсон Украина халқини “қаҳрамонлар” деб таърифлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Статистик маълумотлар реал ҳаётдан узоқдами?

Куни кеча бозорга борувдим. Бозорга кираверишда қассобхоналар бошланади. Бўстон ховучдек шаҳарча – ҳамма бир-бирини танийди, шу сабаб, биринчи қассобхона олдидаёқ тўхталиб ...

“обод қишлоқ”  бўладими барбод

Президент ташаббуси билан Жиззах вилояти Дўстлик тумани Манас қишлоғида амалга оширилган ободончилик ишлари хайрли тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги барча қишлоқларни ...

Тан оламан… ва – синдираман!

Бундан икки йил бурун горгазга телефон қилиб, газчиларнинг “уйим совуқ, газ беринглар, бўлмаса порталга ёзаман” деб ўтакасини ёрган эдим. Улар эса “Қадамбой оға, газ хеч ...