Украина иқтисодиёти таназзулга юз тутмоқда

Можаролар натижасида Украина иқтисоди таназзулга юз тутмоқда.

Бу йил мамлакат ялпи ички маҳсулоти 40 фоизга қисқариши мумкин. Яқинда Украина Иқтисодиёт вазирлиги шундай прогноз қилди. Биргина жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот 16 фоизга қисқарган. Энг кўп авиакомпаниялар, юк ташиш ва хизмат кўрсатишлар зарар кўрган. Айни пайтда қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам зарар кўрмоқда. Чунки Украина буғдой ва маккажўхори экспорти бўйича дунёдаги энг йирик давлатлардан бири ҳисобланади. Европа тикланиш ва тараққиёт банки маълумотларига кўра, мамлакатдаги корхоналарнинг учдан бир қисми ҳарбий ҳаракатлар туфайли ёпилган. Расмийлар шу кунгача етказилган зарар 1 триллион доллардан ошганини тахмин қилмоқда. Оқибатда Украина халқи қийналмоқда. Одамлар хавфсиз жойга қочиб кетишмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Перу ички ишлар вазири собиқ судьянинг мамлакатдан қочгани учун истеъфога чиқди

Перу президенти Мартин Вискарра мамлакатдан коррупцияда гумон қилинаётган, олий суднинг собиқ судьяси Сесар Иностроса қочганидан кейин мамлакат ички ишлар вазири Мауро ...

Қозоғистон чорва экспортини тақиқлади

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10 октябрь куни олти ой муддатга йирик шохли тирик чорва молларини мамлакатдан олиб чиқишни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни қабул қилди. ...

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилиши яна давом этмоқда

Марказий банки 2018 йил 11 сенятбрдан бошлаб валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 19,24 сўмга ...