Туркманистонда ўқитувчиларга миллий либосда юриш мажбурияти юклатилиб, ўқувчиларга тақинчоқ тақиш тақиқланди

Туркманистон ҳукумати мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва айрим давлат амалдорларининг ташқи кўриниши устидан назоратни кучайтирди.

Turkmen.news хабарига кўра, Ашхободда ўқувчи қизларга билагузук, занжир ва бошқа тақинчоқлар тақиш тақиқланган. Ўқитувчилар ҳам миллий либос кийиш мажбуриятини олди.

Айрим манбаларга кўра, мактабга фақат туркман ўқитувчилари миллий либосда боришлари шарт. Бошқа миллатларга, масалан, русларга ўзлари хоҳлаганча кийинишга яширинча рухсат берилди.

Бироқ, кийиниш коди турли муассасаларга ҳар қандай ўрнатилди. Айрим муассасаларнинг кириш жойларида кийиниш қоидалари кўрсатилган.

Бундан буён Транспорт вазирлигига эркаклар классик костюмлари, аёллар миллий либослар, камзул ва рўмол ўрашлари керак бўлади.

Молия вазирлиги аёллардан фақат узун кўйлак кийишни ва жисмоний қиёфасини кўрсатмасликни сўради. Кийимнинг миллий услубда бўлиши шарт эмас.

“Туркмангеология” давлат корпорацияси 8-апрель куни махсус буйруқ чиқарди. Буйруқда ҳодимларга душанбадан бошлаб туркман миллий либослари ва рўмол ўраш мажбурияти юклатилди. Буйруқни бажармаганлар ишдан кетишга мажбур бўлади.

Айрим манбалар талаблар янада қаттиқлашганини айтади. “Бу янги президент Сердар Бердимуҳамедовнинг хоҳиши, эканини айтишмоқда”, – дейди улар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чинакам сардорлар сайланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва "Камалак" болалар ташкилотига аъзоликка қабул қилиш маросимлари билан бир қаторда Сардорлар сайловлари ҳам ўтказилди. Вилоят бўйича жами 535та ...

Тошкентда ўсмир йигит ўзидан ёши улуғ кишини ўлдириб, жасадини қудуққа ташлаб юборди

Яшнобод тумани, С.Машҳадий кўчаси, 12-уй ҳовлисидаги қудуқ ичидан фуқаронинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бош прокуратура хабарига кўра, 11 апрель куни Тошкент ...

Хотин-қизларни ҳимоя қилиши керак бўлган қўмита раҳбари ишни уларни ҳақорат қилишдан бошлади

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши керак бўлган қўмитанинг янги раиси Элмира Боситхонова ишини хотин-қизларни (деярли) ҳақорат қилишдан бошлади. Элмира ...