Европа Иттифоқи озиқ-овқат инқирозида Кремлни айбламоқда.
Дипломатия раҳбари Жосеп Боррелнинг айтишича, россиялик ҳарбийлар сақланган дон захираларини йўқ қилмоқда ва юк кемаларининг чегарадан ўтишига тўсқинлик қилмоқда. Украинанинг катта қисми вайрон бўлгани учун экин майдонлари қисқармоқда. Деҳқонларнинг айтишича, ҳозирнинг ўзида унумдор ерларнинг 30 фоизи яроқсиз аҳволга келган. Бундан ташқари, яқинда ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳам ҳужумга учради. Ўғитлар ва кимёвий моддалар икки баравар қимматлашди. Киев дон экспортини чекламоқда.