Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, генерал-майор Игорь Конашенков Украина Россия ҳудудида агар қўпорувчилик қилишда давом этса, Киев шаҳрига зарба беришидан огоҳлантирди.
“Биз Украина армиясининг Россия ҳудудидаги ҳарбий объектларига диверсия қилаётганини кўряпмиз”, — деди у. Вазият шундай давом этса, қуролли кучларимиз ҳеч нарсага қарамай Киевга зарба беради. Россия ҳарбийлари шу кунгача бундай ҳаракатни амалга оширмаган эди”, — дея Конашенков таҳдид қилди.