Медведев Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилса, оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилса, “Болтиқбўйининг ядро қуролидан холи ҳудуд деган мақоми тўғрисидаги гап бўлиши мумкин эмас”, деди. Бу ҳақда собиқ президент 14-апрель куни Телеграм каналида ёзди.

Унинг сўзларига кўра, “Россиянинг расман рўйхатга олинган душманлари сони ортади”, шунинг учун мамлакат Финляндия кўрфазидаги қўшинларини кучайтириши ва қўшимча бўлинмаларни жойлаштиришига тўғри келади.

Россия расмийлари шу кунгача икки давлатнинг иттифоққа қўшилиш эҳтимолига салбий муносабат билдирган бўлса-да, Медведев биринчи бўлиб Москванинг аниқ қадамларини тилга олди.

 Бир кун аввал Финляндия Бош вазири Санна Марин Хельсинки «яқин ҳафталарда» НАТОга аъзо бўлиш чораларини кўриши мумкинлигини маълум қилган эди. Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон Россиянинг ҳужумидан кейин Украинада катта сиёсий ўзгаришлар кутилаётганини, хавфсизликнинг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинишини таъкидлади. Аввалроқ Швеция альянсга қўшилиш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди.

Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан ҳарбий блокларга қўшилмаслик сиёсатини олиб бораётган икки давлатда жамоатчилик фикри кескин ўзгарди, кўпчилик НАТОга аъзо бўлишни қўллаб-қувватлай бошлади.

Баъзи маълумотларга кўра, Хельсинки ва Стокгольм шу йилнинг ёз ойида ариза топшириши мумкин.

Россия билан 1340 километрлик чегарадош бўлган Финляндия қонунчилари ҳафта охирида НАТОга қўшилиш масаласини махсус ҳисобот эълон қилинганидан сўнг муҳокама қилмоқчи.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада экин майдонлари камайди

Европа Иттифоқи озиқ-овқат инқирозида Кремлни айбламоқда. Дипломатия раҳбари Жосеп Боррелнинг айтишича, россиялик ҳарбийлар сақланган дон захираларини йўқ қилмоқда ва юк ...

Сенаторлар ўзбекистоннинг еоиида «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллади

Жамшид Қўчқоров: «ЕОИИга кузатувчи сифатида қўшилиш Ўзбекистондаги ислоҳотларга салбий таъсир кўрсатмайди» Фото: Артем Коротаев/ТАСС Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи ...

Туш… яъни ш. мирзиёев қабулида (4-қисм давоми)

(давоми. Боши бу ерда) -- Х.Т.: Айтмасангиз ҳам маълум. Ҳошимжоннинг сеҳрли қолпоғини сўраябсиз. -- С.И.: Уф-ф-ф. Мабодо сиз ҳам телепат эмасмисиз? -- Х.Т.: Бу ҳислатдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400