“Москва” ҳарбий кемаси чўкиб кетди

Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгиз флотининг “Москва” ҳарбий кемаси чўкиб кетганини тасдиқлади. Унда айтилишича, крейсер портга кетаётганида ёнғиндан жиддий шикастланган ва чўкиб кетган.

Аввалроқ, ҳарбий кема экипажи ёнғиндан қутқариб олингани айтилган. Россия Мудофаа вазирлиги крейсерда ёнғин чиққани ва унинг сабаблари ўрганилаётганини маълум қилди. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Украина “Москва” кемасига ракета зарбаси берганини айтди. Одесса вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Максим Марченко крейсер Нептун ракеталари билан ҳужумга учраганини айтди.

Турли ҳисоб-китобларга кўра, “Москва” кемасининг экипажи 510 дан 758 кишигача бўлиши мумкин.

Крейсер Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Одесса вилоятидаги Змейний оролида ҳарбий амалиётда иштирок этган. Унда айтилишича, бир неча украиналик аскар ҳалок бўлган, баъзилари эса гаровга олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия ўрмонида икки ўзбекистонлик мигрантнинг қўл ва оёқлари куйиб кетди

Россиянинг Ленинград области Всеволожский тумани, Романовка қишлоғи яқинидаги ўрмонда кабобларни тайёрлаш жараёни икки нафар мигрант учун шифохона ва куйиш жароҳати билан ...

Санкциялар туфайли россиянинг «урал» заводи қозоғистонга кўчиб ўтишга қарор қилди

Россиянинг Ural Motorcycles компанияси Қозоғистонга кўчиб ўтади. Бу ҳақда компания эгаси Илья Хаит маълум қилди. Илья Хаитнинг заводни бошқа жойга кўчириш қарорига Россияга ...

Рус дипломати украинадаги уруш туфайли истеъфога чиққанини эълон қилди

Россияни БМТнинг Женевадаги доимий ваколатхонаси матбуот котиби Борис Бондарев Украинадаги уруш туфайли истеъфога чиқишга қарор қилганини маълум қилди. У ўзининг LinkedIn ...