АҚШ конгрессменлари Жо Байденга импичмент эълон қилишни талаб қилишди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги республикачи депутатлари президент Жо Байденни муваффақиятсиз миграция сиёсати учун импичмент эълон қилишни талаб қилди. Бу ҳақда The Hillёзди.

“Президент Байден бизнинг жанубий чегараларимизга ҳужум қилиш билан Америка халқининг хавфсизлигига атайлаб таҳдид яратмоқда”, деди Боб Гуд.

Уни конгрессмен Маржори Тейлор Грин ва бошқа қатор сиёсатчилар қўллаб-қувватлаган.

Республикачиларнинг айтишича, Байден АҚШ чегарасидаги назоратни “мексикалик жиноий гуруҳлар”га топширган.

Эслатиб ўтамиз, 2021-йилнинг октабрь ойида АҚШ-Мексика давлат чегарасидан сўнгги 35 йил ичида ноқонуний миграциянинг рекорд даражадаги кириши қайд қилинган.

АҚШнинг Чегара ва божхона бошқармаси 2021-йилдаги ҳисоботида 1,7 миллион муҳожир нотўғри хатти-ҳаракатлари учун ҳибсга олинганини айтган. Бу Байден ва унинг қўл остидагиларини қаттиқ танқидлар остида қолдирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмт қорақалпоғистондаги хунрезликни мустақил тергов қилишга чақирди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Қорақалпоғистондаги норозилик намойишлари чоғида камида 18 киши ҳалок бўлганини мустақил тергов қилишга чақирди. ...

Блинкен шри-ланкадаги тартибсизликларда россиянинг ҳиссаси борлигини маълум қилди

Россиянинг Украинадан буғдойни чиқармаслиги Шри-Ланкадаги тартибсизликларга сабаб бўлди. Ушбу фикрни оммага айтган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен блокада дунёнинг бошқа ...

Байден: “путин тахтда қолмаслиги керак. у диктатор.”

Байден Варшавада тарихий баёнот берди десак ҳам бўлади. Унинг сўзларидан қисқача иқтибос келтирамиз: - Путин вайрон бўлган империяни қайта тикламоқчи. Бу фикр ҳеч қачон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400