Эрон президенти Исроилни огоҳлантирди

Эрон президенти Иброҳим Раиси мамлакатнинг қуролли кучларининг 18-апрелдаги йиллик ҳарбий парадида Исроилни огоҳлантирди. Агар Исроил Эронга қарши қандайдир бир ҳарақат қилса, Ислом Республикаси қуролли кучлари мамлакатни нишонга олиши ҳақида огоҳлантирди.

Аммо экстремал консерватив сифатида танилган президент Эрон қандай чора кўришига аниқлик киритмади. Фақатгина расмий Теҳрон Исроилнинг ҳаракатларини “яқиндан кузатаётганини” таъкидлади.

Эрон 1979 йилги ислом инқилобидан бери Исроил мустақиллигини тан олмайди ва Исроилга қарши бўлган Хамас ва Ҳизбуллоҳ каби жангари гуруҳларни қўллаб-қувватлайди. Теҳрон Исроилни Эрон ядровий иншоотларини саботаж қилиш ва ядровий олимларни ўлдиришда айблаб келади.


Исроил Теҳрон ядровий дастурини чеклашга қаратилган халқаро келишувга қарши чиққан. Исроил ҳукумати ҳеч қандай келишувга риоя қилмаслигини ва Эрон ядровий иншоотларига қарши бир томонлама чора кўриши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб келади.

Теҳрон ва дунёнинг олтита қудратли давлати 2015-йилги ядровий келишувни жонлантиришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ сўнгги ҳафталарда Венадаги музокаралар тўхтаб қолди.

2018-йилда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дональд Трамп маъмурияти келишувдан чиқиб, Эронга қарши санкцияларни қайта тиклаган эди. Бунга жавобан Эрон ядровий дастурини сезиларли даражада кенгайтирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон президенти ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан ...

Россияликларга facebook ва instagram’дан фойдаланишга рухсат берилди

Россияликларга Facebook ва Instagram’дан қонуний мақсадларда фойдаланишга рухсат берилди.  Москва шаҳрининг туманлараро суди шундай ҳукм чиқарди. Эслатиб ўтамиз, ўтган ...

Шавкат мирзиёев шуҳрат ғаниевга янги вазифа топширди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун имзолаган фармонга кўра, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга янги вазифа топширилган. Фармонга кўра, ҳокимга Халқаро ҳунармандчилик ...