Зеленский: Мустақиллигимиз учун Россия билан ўн йил бўлса ҳам кураша оламиз

Украина Россия билан 10 йил кураша оладиган даражада кучли. Бу ҳақда Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Биз ўзимизникини қайтариб олиш учун Россия билан ўнлаб йиллар курашишимиз мумкин. Биз шу йўлдан бора оламиз. Биз ҳудудимизни бермаймиз, лекин Россия билан келишувга эришишимиз керак бўлса, улар бунга рози бўлса, биз тайёрмиз», — деди Зеленский.

Музокаралар Россия қўйган «талабларнинг ғалаба қозониши билан” якунланмаслиги кераклигини, келишув қанчалик тез тугаса, йўқотишлар шунчалик кам бўлишини билдирди. У, шунингдек, Ғарбни Киевга қурол етказиб беришни кўпайтиришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украина Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига (НАТО) қўшилишдан бош тортишини ва Қрим мақомини Россия махсус операцияси якунланганидан кейингина муҳокама қилишга тайёрлигини айтган эди.

Зеленский томонлар баъзи масалаларда келиша олмаганини айтди. Унга кўра, Москва Донбасс ва Қрим мустақиллигини тан олишни талаб қилмоқда, бироқ Украина бунга кескин қарши.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия кучларининг одессага берган зарбасидан 17 киши ҳалок бўлди

Россия армиясининг Одесса вилояти жанубидаги тинч аҳоли истиқомат қилаётган уй ва дам олиш базасига зарба бериши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина ...

Маркон путинни “иккиюзламачилиги” учун кескин танқид қилди.

Франция президенти Эммануель Макрон Владимир Путиннинг тинч аҳолини эвакуация қилиш таклифини кескин танқид қилди. Макрон Путин билан телефон суҳбатида украиналикларни хавфли ...

Nike компанияси россияни бутунлай тарк этганини эълон қилди

Американинг кийим-кечак ва пояфзал ишлаб чиқарувчи Nike компанияси 23-июнда Россия бозоридан бутунлай чиқиб кетганини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. ...