Собянин: Москвада 200 мингга яқин одам ишсиз қолиши мумкин

Россия пойтахти Москвада хорижий компаниялар фаолиятини тўхтатгани туфайли 200 000 га яқин одам ишини йўқотиш хавфи остида қолган . Бу ҳақда 18-апрель куни Москва мэри Сергей Собянин ўз блогида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада Москвада иш ўринларини қўллаб-қувватлаш учун 41 миллион долларлик дастур қабул қилинган. Ишсизлар ўқитилади ёки вақтинчалик “жамоатчилик учун муҳим ишларга” таклиф этилади.

Собянин янги дастур чет эл компанияларида ишлаётган 58 минг кишини қўллаб-қувватлашни мақсад қилганини ва жами 12,5 минг киши янги тренинглардан ўтишини айтди. Унинг қўшимча қилишича, ишсизларнинг бир қисми шаҳардаги турли ташкилотлар, боғлар ва бошқа жойларда жамоат ишларига жалб этилишини маълум қилди.

Россия 24-февралда Украинага бостириб кирганидан буён Москва қарши қатор санкциялар киритилиб, Ғарбнинг юзлаб компаниялари Россиядаги фаолиятини тўхтатди. Мутахассислар Ғарбнинг Россияга киритган санкциялари оқибатлари яқин ойларда янада яққол намоён бўлишини, Россия иқтисодиёти таназзулга юз тутишини огоҳлантиришмоқда.

Аввалроқ Россия бош вазири Михаил Мишустин Россия иқтисодиёти ва молия сектори “мисли кўрилмаган санкциялар”га қарамай сақланиб қолганини айтганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Арманистон матбуоти: «бабаян миллатчилик қурбони бўлди»

Яқинда Ўзбекистон футбол федерацияси қарорига биноан миллий терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян футболга алоқадор барча фаолиятдан умрбод четлатилгани ҳақида ...

Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик

«Mahalla» газетаси мухбири Ёрмамат РУСТАМОВнинг Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган “Ўзбекистондаги мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?” сарлавҳали мақоласида ...

Ўзбекистонда ўта оғир жиноятлар улуши ошмоқда

Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчи ярмида ҳуқуқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жиноятлар умумий сони қисқарган бўлсада, ўта оғир жиноятлар улуши ...