Россия мактабларида тарих дарси 1-синфдан бошлаб киритилади

Россия мактабларида тарихни ўқитиш биринчи синфдан бошланади. Бу ҳақда таълим вазири Сергей Кравцов маълум қилди.

“Тарихий қадриятларни сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Шунинг учун мактабларга биринчи синфдан бошлаб тарих фанини ўргатишга қарор қилдик”, деди у.

 Вазирнинг қўшимча қилишича, бу тарих фанини биринчи синфларга киритиш дегани эмас, балки бошланғич синф ўқувчилари табиатшнослик дарслари доирасида ўз ҳудуди, туғилган жойини муҳокама қилишлари, музей ва кўргазмаларга ташриф буюришлари мумкин.

 Дарвоқе, ҳозирда Россия мактабларида тарих фани 5-синфдан бошлаб ўқитилади.

 Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков вазирнинг ташаббусини олқишлаб, етти ёшли боланинг қизиқишлари юқори бўлишини айтди. Шу билан бирга, у якуний қарорни олий ҳокимият органлари қабул қилиши кераклигини айтган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош прокуратура машинада аёлни яланғоч қилиб видеога олган фуқарога қарши жиноят иши очмаслигини маълум қилди

Бош прокуратура Lacetti машинасида фуқаро С.С.ни (аёл киши) яланғоч қилиб, видеога олиб, уни интернетда тарқатиб юборган фуқаро Ш.Б.га нисбатан жиноят ишини қўзғамаслигини ...

Японияда айбсиз айбдор бўлган ўзбек йигити

Токиода, дeнгиздан оқиб кeлиб дeнгизга қуйилувчи бир дарё бор. Бу дарё шахар марказида жойлашгани учун, дарёнинг икки қирғоқи одамлар сайр қиладиган, болалар ўйнайдиган сўлим ...

Йил бошидан буён ўзбекистонда 8 минг оила ажрашди

2019 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 8,0 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти ...