Кемани сувга чўктириб, танкларни кўйдирмоқда: Украина қандай қуроллар билан урушмоқда?

Россиянинг Украинага бостириб киришининг иккинчи ойи яқинлашмоқда. Киев Ғарб томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда. Молиявий ва қурол-яроғ билан таъминлаш даражаси ошди. Айниқса Донбассдаги бўлаётган охирги жанглар учун янги турдаги қуроллар келмоқда,. Келинг, бугунги Украинадаги урушни эслатувчи қуролларни кўриб чиқайлик.

NLAW – (инглизча Next Generation Light Anti-tank Weapon — танкка қарши енгил вазнли қуролнинг кейинги босқичи) Буюк Британия томонидан Украинага етказиб берилаётган танкга қарши тизим.

Шведлар ишлаб чиқарган ушбу ракеталарининг аксарияти Буюк Британияда . Швециянинг Saab Bofors Dynamics компанияси томонидан ихтиро қилинган ушбу қурол кейинчалик Буюк Британияда оммавий ишлаб чиқарилди. Оғирлиги 12,5 кг, отиш тизимини ишга тушириш учун бор-йўғи 2-3 сония вақт кетадиган бу қурол замонавий урушда энг енгил ва энг керкали танкга қарши ракета тизимларидан бири десак янглишмаймиз. NLAW ракетаси 20 метрдан бошлаб 800 метргача нишонни йўқ қила олади. Бу нафақат танклар, балки ҳарбий машиналар, автобуслар ва ҳатто қисқа масофали вертолётларни йўқ қилиш учун ҳам қулайдир. Ракета шу қадар кучлики, у 500 мм қалинликдаги зирҳни тешиб ўтади. Бу танкнинг омон қолмаслигини англатади. Бу қуролнинг нарҳи долларга ҳисоблаганда 25 минг долларни ташкил этади. Буюк Британия ҳозиргача Киевга қанча NLAW етказиб бергани номаълум, бироқ маълумотларга кўра, бу рақам 2000 дан ошган.

Javelin танкга қарши енгил ракета тизими. Украинадаги уруш Javelinнинг обрўсини оширди. Маълумотларга кўра, 100 та ракетадан 89 таси нишонга теккан. Бу шуни англатадики, самарадорлик аниқ 89% ни ташкил қилади. Бу юқори кўрсаткич, чунки кўплаб тизимларнинг самарадорлиги 40-60% гача ўзгариб туради. Ракетанинг ўзига хос жиҳати шундаки, ракета тепаликдан бориб, танкнинг энг заиф нуқтасига зарба беради. Шунингдек, у ҳарбий бункерларни йўқ қилишга қодир. Ракета 2 км масофани нишонга олиши мумкинлиги сабабли, бу мажмуадан фойдаланаётган аскар ўзини хавфсиз ҳис қилади, дейиш мумкин. Украинага танкга қарши Javelin тизимларини АҚШ етказиб бермоқда. Бугун Киевга қанча Javelin берганлигини билмаймиз, бу ҳарбий сир ҳисобланади.

Stinger. Ушбу қурол узоқ вақтдан бери кўпчиликка маълум. Совет-афғон урушини кўрган ҳар бир киши бу қуролни ёддан билади. Совет вертолётларига тинчлик бермаган Stinger энди Россия вертолётлари учун хавф туғдирмоқда. АҚШнинг бевосита рухсати билан Stinger Киевга Литва, Латвия ва Эстония етказиб бермоқда. Вашингтон томонидан эълон қилинган сўнгги мудофаа пакетлари туфайли Stingerни эндиликда тўғридан-тўғри АҚШнинг ўзи жўната бошлади. Енгил, кўтариб юришга қулай зенит-ракета мажмуаси сифатида Stingerни дунёнинг 30 дан ортиқ давлати сотиб олган. Stinger 4 км баландликдаги 8 км нишонни уриш қобилиятига эга.

«Bayraktar» дронини кўпчиликка Қорабоғ урушидан яхши таниш. Туркиянинг учувчисиз учоқлари босқинчи Арманистон армиясига ҳужум қилиб, тинчлик бермади. Бугунги кунда Украина осмонини ҳимоя қилаётган бу қуролларни етказиб берувчиси Анқара ҳисобланади. Россия ҳаттоки Анқарани Киевга учувчисиз самолётлар сотгани учун қоралади. Бироқ Анқара «бу давлат эмас, хусусий саноат мажмуаси ўртасидаги келишув» дея масалани ёпди. Bayraktar ҳужумчи учувчисиз самолёти 24 соат давомида ҳавода парвоз қилиб, 150 кмгача уча олади. У 5 км баландликдан 8 км масофадаги нишонларни йўқ қилишга қодир. Учинчи авлод дронининг нархи 70 миллион долларни ташкил қилади. Алоҳида сотилмайди ва битта тизимда 6 та дрон ва унинг бошқарув маркази ва ракеталари билан бирга етказилади. Сўнгги маълумотларга кўра, Украинада 24 та иккинчи авлод Bayraktar зарба берувчи учувчисиз самолётлар мавжуд.

«Starstreak» ҳаво мудофаа тизими. Буюк Британиянинг оригинал маҳсулот ҳисобланган зенит-ракета мажмуасини Лондон Киевга яқинда етказиб берди. Борис Жонсон Буюк Британияга келганидан сўнг у қўшимча Starstreak зенит-ракеталарини етказиши маълум бўлди. Starstreak ракеталари жуда тез, баъзи маълумотларга кўра, товушидан кўра уч баравар тезликка эга. 7 км масофадаги нишонга тегадиган ушбу зенит-ракета мажмуасининг ракетаси уч тишли найзага ўхшайди. Британия Украинага қанча зенит-ракета етказиб бергани ҳақида маълумотни очиқ эълон қилмади.

«Стугна» танкга қарши ракета тизими. Украинанинг асл маҳсулоти. 2011-йилдан бери Украина Мудофаа вазирлиги ўзини «Стугна» танкга қарши ракета мажмуаси билан қуроллантирмоқда. Агар тавсифномасига эътибор берадиган бўлсак, у 5 км масофадаги нишонга тегади, аммо 6500 метр масофадаги нишонни аниқлаш имконини беради. Бу шуни англатадики, ракета тизимидан фойдаланаётган аскар жиддий хавф остида эмас. Ҳозиргача Украинада 300 дона Стугна ишлаб чиқарилгани ҳақидаги хабарлар бор.

 

«Нептун» кемага қарши ракета Украина томонидан ишлаб чиқилган. Ракета Россиянинг «Москва» крейсерини сув остига ғарқ қилганидан кейин “машҳурликка” эга бўлди. 2014-йилда (Россия тортиб олган) денгиз флотининг ярмини йўқотгач, Украина кемага қарши ракеталарга кўпроқ эътибор қаратиш стратегиясини қабул қилди. Нептун ракетаси 2020 йилда синовдан ўтиб қўлланила бошлаган. 280 км масофадаги нишонни йўқ қилишга қодир ракета Россиянинг энг йирик крейсерларидан бири «Москва»ни сув тубига чўктириб юборди.

 

Украинага бошқа қуроллар ҳам етказиб берилмоқда. Улар ҳақида кейинги мақолаларда ўқишингиз мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшда хитойнинг “махсус агенти“ ҳибсга олинди

Чикагода 27 ёшли Хитой фуқароси Пекин номидан жосуслик қилганликда айбланиб ҳибсга олинди. Айни шу ҳафта АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жина Хаспел чет элдаги ...

Ҳиндистонликлар ўзбекистонда фильм ва клиплар олади

"Ўзбеккино" агентлиги Ҳиндистоннинг "3rd Rock multimedia" продюсерлик компанияси ўз клипларини Ўзбекистонда суратга олиши ҳақида хабар қилди. (more…)

Собиқ мххнинг овсар гувоҳлари

Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида фаолият олиб борган, журналист Бобомурод Абдуллаев суди узоқ давом этиши ва гувоҳларнинг кундан кунга бирон бир соҳанинг мутахасиси ...