Россия Бельгия билан Голландия дипломатларини чиқариб юборадиган бўлди

Россия Европа Иттифоқига аъзо икки давлатнинг 36 нафар дипломатни чиқариб юборишга қарор қилганини эълон қилди.

Россия ташқи ишлар вазирлиги 19-апрелда Москва Бельгиянинг 21, Голландиянинг 15 дипломатни “персона нон грата” деб эълон қилиб, улардан икки ҳафта ичида мамлакатни тарк этишни талаб қилди.

Бундай чора ушбу мамлакатларнинг Украинадаги уруш туфайли рус дипломатларнинг ўз ҳудудидан чиқариб юборилишига жавоби қатори қабул қилинмоқда.

Россия ташқи ишлар вазирлиги Люксембургнинг Москвадаги элчисини чақиртириб, унга рус дипломатларни қабул қилинган чораларга жавоб қайтаришлари ҳақида огоҳлантирган.

24-февралда Россия Украинага бостириб кирганидан бери Европа давлатлари 300 дан ортиқ россиялик дипломатни чиқариб юборишган.

Ўтган ҳафтада Россия Чехиянинг, Болгариянинг ва Европа Иттифоқининг дипломатларини “персона нон грата” деб эълон қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмт: украинада 1400 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди

Россия босқинидан буён ўтган 40 кун ичида Украинада камида 1417 нафар тинч аҳоли, жумладан 121 бола ҳалок бўлгани тасдиқланди. Жароҳатланганлар сони бундан ҳам кўп. Бу ҳақда ...

Ақш украинага яна тўртта himars ракета тизимини беради

Пентагон Украинага қўшимча тўртта HIMARS юқори қувватли артиллерия ракета тизимини беришни режалаштирмоқда. Аввалроқ Вашингтон Киевга ҳарбий ёрдам пакети доирасида тўртта ...

Ленинград вилоятида 35 ёшли  ўзбек қурилишда баландликдан тушиб кетиб ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси М.И. жасади топилганлиги ҳақидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади, деб ...