Туркманистон: Янги президентни улуғловчи қўшиқлар танлови эълон қилинди 

Туркманистоннинг Болқон вилоятида янги президент Сердар Бердимуҳамедовни улуғловчи қўшиқлар танлови эълон қилинди. Ғолибларга «катта совринлар» ваъда қилинмоқда.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, вилоят ҳукумати Туркманистон бўйлаб хит бўладиган қўшиқлар ёзилади дея ният қилмоқда.

 Расмийлар таъкидлаганидек, яқинда президент Болқон вилоятига ташриф буюрганида, уни мадҳ этувчи қўшиқлар кўп айтилмагани учун, маҳаллий ҳокимият вакилларига гап теккан.

 Сердар Бердимуҳамедов 15-апрель куни вилоятга ташриф буюриб, шифохонанинг очилишида иштирок этди. Унинг ташрифига тайёргарлик бир ой олдин бошланган ва тадбирда иштирок этадиган маданият ходимлари карантинга олинган.

 12-мартда муддатидан олдин бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг у ҳокимиятни отаси Гурбангули Бердимуҳамедовдан ўз қўлига олган.

 Сердар Бердимуҳамедов ҳокимиятга келиши биланоқ унинг шахсиятига сиғиниш бошланди. Унинг суратлари давлат идоралари ва кўчаларга осиб қўйилган. Ҳатто таксичилардан машиналарига президентнинг суратини ёпиштириш талаб қилинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“зулфия” оберинг дадажон… (ҳажвия)

Келинг, мен сизни “Зулфиячилар маҳалласи" билан таништирсам… Акаси, Зулфияхоним қизларини эшитганмисиз? Ана ўша қизларнинг ҳаммаси мана шу маҳаллада. Бу томондагилари ...

Таиландда ўзбекистонлик икки аёл ўғирлида айбланиб ҳибсга олинди

Таиланд полицияси покистонлик эркакнинг 21 минг бат (670 доллар) пули, смартфон ва банк картасини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик икки нафар аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда The ...

Шерзод қудратхўжаев: мўъжизалар остидаги… оғир меҳнат

Яқинда Хитой ва Корея сафаридан қайтдим. Кўп таассуротлар билан қайтдим: завқландим, кузатдим, ўргандим. Бу халқлар, уларнинг яшаши, давлатларнинг гуркираб ривожланишини ...