Украина Россия билан тинчлик музокараларини Мариуполда ўтказишни таклиф қилди

Украина Россия билан тинчлик музокараларини Мариуполда ўтказишни таклиф қилди. Украина делегацияси раҳбари, президент ёрдамчиси Михаил Подолякнинг айтишича, Киев ҳеч қандай шартларсиз музокара ўтказишга рози бўлган.

 Делегациянинг яна бир аъзоси Девид Арахамия Телеграм’га ёзишича, улар ҳарбий гарнизонни ва тинч аҳолини чиқариб кетиш учун Мариуполда Россия томони билан учрашишга тайёр.

Бу таклифга Москва ҳозирча жавоб бермади.

20-апрелда Мариупол аҳолисини чиқариб кетиш жараёни муваффақиятсизликка учради. Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук воқеа юзасидан Россия томонини айблади.

Чоршанба куни икки томон тинч аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар коридор ташкил этишга келишиб олди.

Украина президенти Владимир Зеленский Мариуполдаги вазият ёмонлашаётганини айтди. Унинг айтишича, қамалда қолган шаҳарда минглаб аскар ва тинч аҳоли бор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Улуғбек бакиров: ўзбекистон қамоқхоналаридаги шунча мазлумлар кам эдими

Минг афсуски, асрлардан бери бизнинг жамиятда мазлумлар ҳимояси учун курашиш бошқа халқлар каби ривожланмаган. Нафақат ривожланмаган, балки бундай тизим зеҳниятимизда йўқ, ...

Қорақалпоғистонда тўрт яшар қиз болалар поезди тагида қолиб ҳалок бўлди

Тўрткўл шаҳридаги “Ёшлар” истироҳат боғидаги аттракционда 31 май куни тўрт яшар қиз нобуд бўлди. Воқеа гувоҳларининг айтишича, болалар поезди қизалоқни босиб ўтиб кетган. ...

«чорсу» бозорига тегишли бўлган банк ҳисоб рақамлари музлатилди

Шайҳонтоҳур тумани МИБ ходимлари «Чорсу» бозорининг («Эски Жува деҳқон бозори» АЖ) электр энергиядан 2 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлиги борлигини аниқлади. Бу ҳақда МИБнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400