БМТ Тожикистон ҳукуматини «Помирдаги озчилик»ни ҳимоя қилишга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг экспертлар гуруҳи Тоғли Бадахшон вилоятида кескинлик кучайиб бораётганидан хавотир билдириб, Тожикистон ҳукуматини “Помирдаги озчилик”ни ҳимоя қилишга ва минтақада инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди.

«Биз намойишларни бостиришга уринишлар, Помир аҳолисининг ҳибсга олиниши ва ҳаддан ташқари, ноқонуний ҳарбий куч қўлланилишидан чуқур хавотирдамиз. Биз ҳукуматни помирлик намойишчиларга нисбатан камситишларни тўхтатиш чораларини кўришга чақирамиз», – деб ёзилган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг сайтида.

Тожикистон ҳукумати ҳозирча бу борада изоҳ бермади. Аввалроқ расмий Душанбе Тоғли Бадахшонда уюшган жиноятчиликка қарши курашаётганини билдирган эди.

Хорогдаги вазият ўтган йилнинг 25-ноябрида кескинлашган. У ердаги ҳарбийларнинг операцияси давомида маҳаллий фуқаро Гулбиддин Зиёбеков ўлдирилган. Шу муносабат билан Хорог халқи тўрт кун давомида норозилик намойиши ўтказган.

Улар ҳукумат Зиёбековнинг ўлимини текширишини, намойишчиларни таъқиб қилмаслигини ва интернетни очишга ваъда берганидан кейингина тарқалган. Ҳозир улар тергов ишлари қониқарли олиб борилмаётгани айтиб нолишмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гап бошқа, иш бошқа: ўқитувчи ва шифокорлар мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда!

Фото: Иллюстратив сурат Мен шу йил 27 июнь куни Ўзбекистон телевидениеси орқали, «Маданият ва маърифат» каналининг «Очиқ студия» кўрсатувида ўқитувчилар кўча тозалаш ...

Тошкентда хонадонлар, нотурар жойлар мусодара қилинмоқда

Рузибай Азимий           Кейинги пайтларда Тошкентда аҳолини ҳар хил важ-карсонлар билан чув тушириш, хийла-ю найранг йўллари билан уларнинг мол-мулкларини, бизнесини ...

Россия  украинанин юзга яқин фуқаросини асирликда сақланмоқда

Россия қўшинлари жанглар бошланганидан бери 100 га яқин Украина фуқаросини гаровга олди. Бу ҳақда 24-март куни Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешук маълум қилди. Унинг ...