Британия Киевдаги элчихонасини қайта очади

Британия келаси ҳафта Украина пойтахти Киевдаги элчихонасини қайта очади. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 22-апрелда Ҳиндистонга ташрифи чоғида айтиб ўтди. Бироқ у элчихона қачон очилишига аниқлик киритмади.

Россиянинг Украинага бостириб кириши олдидан Британия Киевдаги элчихонасини Украина ғарбидаги Львов шаҳрига кўчирган эди.

 Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс алоҳида баёнот тарқатиб, Украинанинг Россия кучларига қарши “алоҳида муваффақияти” туфайли Лондон Киевдаги элчихонасини қайта очаётганини таъкидлади.

Апрель ойининг бошида Буюк Британия бош вазири Жонсон Киевга бориб, Украина президенти Владимир Зеленский билан музокараларни ўтказган . У Украина пойтахтининг айрим кўчаларини ҳам кўздан кечирган эди.

Россия 24-февралда Украинага бостириб кирган эди. Ўшандан бери Украинада минглаб тинч аҳоли ва аскарлар ҳалок бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, уруш бошланганидан бери беш миллиондан ортиқ украиналик мамлакатни тарк этган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Боррель россияни айблади

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар ва ҳавфсизлик сиёсати бўйича раҳбари Жосеп Боррель халқаро савдода ғалла етишмаслигида Россияни айблади. Боррелль ижтимоий тармоқ орқали ...

Рус аскарлари северодонецкнинг катта қисмини назорат қилмоқда

Украина армиясининг бир неча ҳафтадан буён жиддий талофатларга учраб, кўрсатаётган шиддатли қаршиликларига қарамай, ҳозирда рус аскарлари Северодонецкнинг катта қисмини ...

Россия ғаллани фақат дўст мамлакатларга экспорт қилади

Россия ғаллани фақат «дўст мамлакатлар»га сотишини эълон қилди. Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида (SPIEF) сўзга чиқиб, ...