Жаҳон банки Украинанинг зарарини 60 миллиард долларга баҳолади

Россиянинг ҳарбий амалиётлари натижасида Украинага етказилган зарар 60 миллиард долларга етганини Жаҳон банки президенти Девид Малпасс онлайн анжуманда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу дастлабки ҳисоб-китоб бўлиб, гап Украинадаги бинолар ва жамоат жойларининг вайрон бўлиши натижасида етказилган зарар ҳақида бормоқда. Унинг қўшимча қилишича, операция тўхтамагани учун йўқотишлар янада ортиб боради.

Худди шу конференцияда видеоалоқа орқали иштирок этган Украина президенти Владимир Зеленский: “Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Украина вайроналар натижасида 550 миллиард доллар йўқотди”, деди.

Унга кўра, мамлакат иқтисодий йўқотишларни қоплаш учун ойига 7 миллиард доллар топиши керак.

Зеленский санкциялар туфайли музлатилган Россия активлари Украинани қайта тиклаш ва бошқа давлатларга компенсация тўлаш учун ишлатилиши мумкин деб ҳисоблайди.

Украина бош вазири Денис Шмигалнинг айтишича, йил охиригача мамлакат ялпи ички маҳсулоти 50 фоизга тушиши мумкин, ҳудди мана шундай ҳисобни молия вазири Сергей Марченко ҳам берган.

Март ойида АҚШ Сенати Украинага тахминан 13,6 миллиард долларлик гуманитар, ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатувчи ҳукумат харажатлари пакетини маъқуллаган эди.

Буюк Британия Украинага 500 миллион доллар насия беришни ваъда қилди. Европа Иттифоқининг гуманитар ёрдами 143 миллион еврога етди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қулликни қўмсаш

Ҳукумат томонидан 9- май “Хотира ва қадрлаш” куни сифатида нишонланса ҳам, эл оласи (ўзбек, ўрис, тожик..) уни ғалаба байрамига айлантиришга уринди: СССР байроғини кўтариб ...

Коррупция илдизи йўқотилмаса, инвесторларни мамлакатдан узоқлаштиради

Яқин вақтга қадар бир неча ўн йиллик давомида Ўзбекистон дунёдаги энг ёпиқ ва ўз-ўзини изоляция қилган давлатлардан бири эди. Ўзбекистон - жадал ривожланувчи хусусий секторни ...

Ўзбекистон фуқароси москва метросида поезд остида ҳалок бўлди

25 ёшли Ўзбекистон фуқароси 27 ноябрь куни Москва метросининг Сокольники линиясидаги «Юго-Западная» станциясида поезд остига тушиб кетиб, олган жароҳатлари туфайли вафот ...