Украинада православларнинг Пасха байрами нишонланмоқда

Украинанинг пойтахти Киев ва бир қатор ҳудудларда, православларнинг Пасха байрами нишонланмоқда. Бир кун аввал президент Владимир Зеленский Киевдаги София соборидан видеомурожаат йўллаб, Украина урушда ғалаба қозонишига ишонишини билдирди. У Мариуполдаги сўнгги Украина қўшинларини “қаҳрамон ҳимоячилар” деб атади.

 “Бизнинг деворларимизни бузиб ташлаш мумкин. Аммо бизнинг аскарларимизнинг ва бутун мамлакат руҳинининг пойдеворини бузиб бўлмайди”, — деди Зеленский.

Православларнинг Пасха байрами Россия Украинага бостириб кирганига роппа роса икки ой бўлган вақтга тўғри келди. Аввалроқ Украина ҳукумати диний маросимларнинг аксарияти шу куни онлайн тарзда ўтказилиши ҳақида огоҳлантирган ва аҳолини тунги комендантлик соатига риоя қилишга чақирган эди.

Дунёдаги православларнинг руҳоний раҳбари Патриарх Вартоломей Пасҳа муносабати билан йўллаган мактубида Украинанинг Мариупол бош бўлган бир қатор шаҳарларига гуманитар йўлак очишга чақирди.

Аммо бир неча кун олдин Украина президенти Зеленский Россия томони Киевнинг Пасха байрамида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини рад этганини айтган.

Россия билан музокаралар олиб бораётган Украина делегациясига бошчилик қилган Михаил Подолякнинг якшанба куни маълум қилишича, Россия кучлари Украина кучларининг сўнгги таянчи бўлган Мариуполдаги Азовстал заводини ўққа тутишда давом этмоқда.

Украинада 24-февралдан бери давом этаётган урушда минглаб тинч аҳоли ва аскарлар ҳалок бўлди, 5 миллиондан ортиқ украиналиклар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сўзларида  нур, овозларида  илоҳий  оҳанг  бор эди

Мен Анвар қори Турсунов билан 90-йилларнинг ўрталарида Республика радиосида ишлаб юрган кезларимда танишиш ва ҳамсуҳбат бўлиш бахтига мушарраф бўлганман. Ӯша даврда узоқ ...

Бош прокуратура:ўзбекистонда диндорларнинг «қора» рўйхати энди йўқ

Бош прокуратура халқ орасида авваллари "қора рўйхат" дея танилган рўйхат энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.  Бу ҳақда Turon24 хабар берди. Фото: Turon24 "Ўзбекистонда диний ...

Хитойдаги масжидни бузиш режаси мусулмонлар ғазабига сабаб бўлмоқда

Фото:WEIBOВейжу Масжиди Ўрта асрлар Яқиш Шарқ меъморчилиги услубида қурилган. Шимоли-ғарбий Хитойда жойлашган Нинся Хуэй автоном районидаги юзлаб мусулмонлар ўз масжидларини ...