УEФА Россия терма жамоаларини мусобақадан четлатди

Европа футбол ассоциацияси (УEФА) 2-май куни Россия футбол клублари ва жамоаларининг ташкилот доирасидаги турнирларда иштирок этишини чеклади.Бу ҳақдаги маълумот ташкилот сайтида эълон қилинди.

Россия жамоалари УEФА мусобақаларининг 2022-23 йилги мавсумида иштирок эта олмайди.

Россия “В” лигасининг 2-гуруҳида иштирок этмайди ва унда автоматик тарзда тўртинчи ўринни эгаллайди. Унга кўра, гуруҳ босқичи натижасига кўра, у В лигадаги барча жамоалар орасида сўнгги 16-ўринни эгаллайди ва унинг даражаси пасаяди.

28-февралда УEФА ва ФИФА Россия термаларини халқаро турнирлардан четлаштириши ҳақида эълон қилди. Москванинг “Спартак” клуби 2021-2022 йилги мавсумда Европа лигасининг 1/8 финалида ўйнаш имкониятидан маҳрум бўлди. Россия терма жамоаси 2022-йилги Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида иштирок этмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Вашингтон билан москва элчихоналарини ёпмаслиги керак

АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Вашингтон билан Москва ўртасидаги муносабатлар “яқин келажакда” яхшиланишига шубҳа қилишини билдирди. Икки давлат ўртасидаги ...

Туркманистон россияга мева-сабзавот экспортини оширади

Туркманистон Украинага бостириб киргани учун санкцияга учраган Россияга мева-сабзавот экспортини оширади. Бу ҳақда Туркманистон маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, ...

2018 йилда россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони маълум бўлди

2018 йилда 268,1 минг нафар хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Федерацияси фуқаролигини қабул қилди. Бу 2017 йилга нисбатан 4,5 фоизга кўпроқдир. Бу ҳақда “РИА ...