Львов шаҳрига ракетадан зарба берилди

Сешанба куни Украинанинг бир қанча шаҳарлари, жумладан Львов, Винница, Николаев, Киев, Одесса ва Днепр рус аскарларининг ракетасидан ўққа тутилди. Закарпатия ва Кировоград вилоятлари ҳам ўққа тутилди. Ҳукумат қурбонлар ва ярадорлар борлигини айтмоқда.

Энг йирик зарба Львов ва унинг атрофига бўлган. Шаҳар мэри Андрей Садовойнинг айтишича, иккита электр станцияси жиддий шикастланган ва шаҳарнинг бир қисми электр таъминотисиз қолган. Аҳолини сув билан таъминлашда муаммолар яралди.

Уруш натижасида бир қатор давлатларнинг элчихоналари вақтинча Киевдан Лвовга кўчирилган эди.

Закарпатиядаги бир қанча аҳоли пунктлари ҳам электр энергиясидан маҳрум бўлди. Уруш бошланганидан бери ўтган икки ойдан ортиқ вақт ичида биринчи марта Закарпатияга ҳужум қилинди.

Украина темир йўллари раҳбари Александр Камишиннинг айтишича, мамлакат пойтахти ва ғарбидаги темир йўл вокзалларига олтита ракета отилиб, камида 14 поезд ҳаракати тўхтатилган. Унинг қайд этишича, ходимлар ва йўловчилар орасида қурбонлар йўқ, бироқ инфратузилма жиддий шикастланган.

Кировоград вилоятининг Долинская шаҳри ва Винница вилояти томон йўналтирилган ракеталар зенит мудофааси томонидан отиб туширилган.

Украина расмийлари уруш бошлангандан бери Россия Украина ҳудудига мингга яқин ракетадан зарба берганини маълум қилмоқда. Сўнгги ҳужумлар ҳақида Россия ҳозирча изоҳ бермади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Забайкальеда ўзбекларни ваҳшийларча ўлдиришган

Россиянинг Забайкалье ҳудудида Ўзбекистоннинг икки фуқароси қандай ўлдирилгани тергов томонидан аниқланди, деб ёзади “Хабар.уз” сайти. Ўзбекистонликлар 2017 йилда икки болани ...

Япония россияга норозилигини билдирди

Япония "нодўст" давлатлар ва ҳудудлар рўйхатига киритилгани учун Россияга норозилик мактуби йўллади. Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Хирокадзу Мацуно матбуот анжуманида ...

Россия армияси 26 900 аскаридан айрилди

Украина Бош штабининг маълум қилишича, Россия армияси сўнгги 24 соат ичида яна 250 аскаридан айрилиб, урушда ҳалок бўлган рус аскарларининг умумий сони 26 900 нафарга етган. ...