Шимолий Корея баллистик ракетасини синовдан ўтказди

Шимолий Корея баллистик ракетасини синовдан ўтказгани хабар қилинди.

Йонхап агентлиги хабарига кўра, Жанубий Корея Бош штаби Шимолий Корея баллистик ракетасини синовдан ўтказганини маълум қилди.

Синов маҳаллий вақт билан соат 12.03 да Пхеньян яқинидаги Сунан минтақасидан Япон денгизи йўналишида ўтказилгани айтилди.

NHK телеканали хабарига кўра, Япония Мудофаа вазирлиги ракета Япония миллий фавқулодда зонасидан ташқарига тушганини маълум қилди. Япония бош вазири Кишида Фумио минтақадаги кемалар ва самолётларга етказилиши мумкин бўлган зарарни аниқлаш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги синов билан биргаликда Шимолий Корея 2022-йилнинг бошидан бери 14-марта ракета синовини ўтказди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зеленский харьков вилоятига ташриф буюрди

Украина президенти Владимир Зеленский 24-февраль куни Россия ўз мамлакатига уруш эълон қилганидан бери илк бор Харьков вилоятига ташриф буюрди. Украина президенти ...

Ўзбекистонда шифокорни қасддан алдаб чақирган фуқаро 669 000 сўмгача жарима тўлайди

Шифокорни чақириш шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлганда амалга оширилади. Ушбу хизматдан туну кун фойдаланиш мумкин.  Шифокорни шошилинч равишда чақириш учун ...

Бишкекда туғилган тўрт эгизакга сооронбай, арууке, айчолпон, акбермет исмлари қўйилди

Бишкекде  туғилган тўрт эгизакларга, 3-апрелда туғилгани ҳақидаги гувоҳнома берилди. Чақалоқларнинг ота-онаси фарзандларига Сооронбай, Арууке, Айчолпон, Акбермет деган ...